Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 июндаги 300-сонли Қарори ижроси юзасидан, яъни маҳаллалардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳамда ЮНИСЕФ томонидан Шеробод туманидаги маҳалла хотин-қизлар фаоллари учун 18-22 июль кунлари “Ижтимоий хизматларни кўрсатишда ижтимоий иш амалиётини қўллаш ва кейс-менежмент асослари” мавзусида 5 кунлик тренинглар ташкил этилмоқда.
Хабарингиз бор, бир муддат илгари туманимиздаги “Аёллар дафтари”да турадиган 1-3-5-тоифадаги хотин қизларнинг 100 нафарига: 1-секторда 16 нафар, 2-секторда 30 нафар, 3-секторда 25 нафар ҳамда 4-секторда эса 29 нафар хотин-қизларга бепул инкубатор, шунингдек, яна 100 нафар аёлларга: 1-секторда 17 нафар, 2-секторда 29 нафар, 3-секторда 29 нафар ҳамда 4-секторда эса 25 нафар хотин-қизларга бепул тикув машинаси топширилган эди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024