Тайёргарлик босқичи аниқ ва сифатли якунига етказилгач, 2023 йилнинг ноябр ойида аҳолини рўйхатга олиш ишлари бошланади. Қарор билан белгиланган Шахсга доир маълумотларни йиғиш тартибига кўра, рўйхатга олиш ишлари икки хил усулда —қоғоз шакли ҳамда интернет тармоғи орқали амалга оширилади.
Бугун, 11 май куни туман ҳокими З.Давлатов туманнинг 1-сектор ҳудуди ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман бўлими биносида “Хўжги” маҳалласи аҳолиси ва ёшлари билан учрашув ва сайёр қабул ўтказди.
Жорий йилнинг май ойида Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови ўтказилади. Бугун, 10 май куни туман ҳокимлигида Фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси раиси А.Чориев, туман Адлия бўлими бошлиғи Ф.Раҳмонов, Термиз давлат университети ўқитувчиси А.Шодмоновлар иштирокида семинар бўлиб ўтди.
Мазкур жараён уч босқичда амалга оширилади. Биринчиси, тайёргарлик босқичи бўлиб, уч йилга яқин вақт давом этади. Иккинчиси, асосий босқич бўлиб, бунда бевосита аҳолини рўйхатга олиш амалга оширилади, яъни аҳоли тўғрисидаги маълумотлар йиғилади, назорат текшируви ўтказилади ва аҳолини рўйхатга олиш материаллари топширилади. Бу тахминан икки ой муддатни ташкил этади. Сўнгги босқич қарийб уч йил давом этиб, олинган маълумотлар кодлаштириш ёрдамида таҳлил қилиниб, натижалар эълон қилинади.
9 май - "Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан II жаҳон уруши қатнашчиси, шерободлик Кенжа бобо Иламонов хонадонига вилоят хокими Т.Боболов, Шеробод тумани хокими З.Давлатов, вилоят ва туман ташкилотлари раҳбарлари ташриф буюришиб, Кенжа бобога Президент табриги ҳамда пул мукофоти ва қимматбаҳо совғалари топширилди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2023