Хабарингиз бор, бир муддат илгари туманимиздаги “Аёллар дафтари”да турадиган 1-3-5-тоифадаги хотин қизларнинг 100 нафарига: 1-секторда 16 нафар, 2-секторда 30 нафар, 3-секторда 25 нафар ҳамда 4-секторда эса 29 нафар хотин-қизларга бепул инкубатор, шунингдек, яна 100 нафар аёлларга: 1-секторда 17 нафар, 2-секторда 29 нафар, 3-секторда 29 нафар ҳамда 4-секторда эса 25 нафар хотин-қизларга бепул тикув машинаси топширилган эди.
Бугун, 15 июль куни туманимиздаги 8-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида тадбиркорлар билан навбатдаги учрашув ташкил этилди. Унда Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ж.Шодиев ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Панжиев, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосари-Инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи З.Ҳасанов, маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази раҳбари К.Ҳазратқуловлар ҳамда бошқа масъуллар иштирок этишди.
Ушбу ўқув соати Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ташкил этилган бўлиб, унда ҳоким ўринбосарлари ҳамда аппарат ходимлари шунингдек бўлим ва бошқа тегишли масъуллар қатнашдилар.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024