Бугун, туман Ички ишлар бўлими биносида Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси масъул ходими ва туман Ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник Ў.Р.Шукуров ҳамда туман прокурори ўринбосари А.Чориевлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 174-сонли Фармойишига асосан, 1-августдан 1-сентябрга қадар Ички ишлар органларида “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида йиғилиш бўлиб ўтди.
Бугун, Бахтбек тўйхонасида туман ҳокимлиги ва Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси туман Кенгаши ташаббуси ҳамда ҳомийлар ҳамкорлигида Мустақил Ўзбекистонимизнинг 31 йиллиги байрами муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида ижтимоий ҳимояга муҳтож кам таъминлаган оилаларнинг
16 нафар фарзандларга суннат тўйлари ўтказиб берилди.
Бугун Музработ туманида «Маҳалла — беш ташаббус бешиги» республика кўрик-танловининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди. Унда Шеробод, Музработ ҳамда Ангор туманидан келган маҳалла раислари иштирок этишди.
Бугун, 12 август куни туман ҳокимлиги, ИИБ ҳамда туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда аёллар, асосан, пробация назоратида турган шахсларнинг бандлигини таъминлаш, улар ўртасида жиноят келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Бугун, 12 август куни туман ҳокими туман ҳокимлигида навбатдаги қабулини ўтказди. Қабулда тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, тегишли масъуллар ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раислари иштирок этишди. Ушбу бўлиб ўтган қабулда фуқаролар томонидан турли соҳаларда мурожаатлар келиб тушди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025