Шеробод тумани ҳокимлиги
КЎЗИ ОЖИЗЛАР ЖАМИЯТИНИНГ 90 ЙИЛЛИГИ НИШОНЛАНДИ

Жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Кўзи ожизлар жамияти ташкил топганига 90 йил тўлди. Шу муносабат билан юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби туманимизда ҳам бугун туман ҳокимлиги томонидан кўзи ожизлиги бўйича биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган фуқароларга “Бахтбек” тантаналар саройида дастурхон ёзилди.
Бир пиёла чой атрофида жам бўлган жамият аъзоларини дастлаб байрам билан Ўзбекистон Республикаси “Кўзи ожизлар” жамияти Шеробод туман бўлинмаси раҳбари Қ.Абдукаримов қутлади. Шунингдек, тадбирда туман ҳокими ўринбосари М.Чориев ҳам иштирок этди.

420083
0

ШЕРОБОДДА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНЛАРИ РАИСЛАРИ САЙЛОВИНИНГ ИККИНЧИ КУНИ

Бугун, 17-май куни Шеробод туманидаги 4 та секторга тақсимланган “Буюк ипак йўли” маҳалласи (66-умумтаълим мактаби), “Нуртепа” маҳалласи (70-умумтаълим мактаби), “Каттабоғ” маҳалласи (Ёшлар маркази), “Қўрғон” маҳалласи (1-умумтаълим мактаби)да фуқаролар йиғинлари раислари сайлови ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, эрта тонгдан мазкур жараёнлар бошлаб юборилди.

420603
0

ТУМАН ҲОКИМИ СОВРИНИ УЧУН ЎТКАЗИЛГАН ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

Хабарингиз бор, туманимиздаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Хорижий тиллар билимдони 2022” шиори остида туман ҳокими соврини учун танловга жорий йилнинг март ойида старт берилган эди. Мактаб босқичида
29 минг 500 нафар, ҳудудий босқичда 648 нафар ва туман босқичида 37 та умумтаълим мактабларидан жами 78 нафар ўқувчи ёшларни қамраб олган мазкур танлов 2-4 синф, 5-8 синф ҳамда 9-11 синф тоифасида хорижий тиллар, яъни инглиз, француз ва немис тиллари бўйича ташкил этилди.

420625
0

ШАХМАТ БЎЙИЧА ЖАҲОН ЧЕМПИОНИ УМИДА ОМОНОВАНИНГ ЮТУҚЛАРИ ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

14 карра Ўзбекистон чемпиони, 10 карра Осиё чемпиони,
2 карра Жаҳон чемпиони бўлишга улгурган Умидахоннинг ютуқлари ҳар бир ҳамюртимиз қалбида чексиз фахр ва ифтихор туйғуларини жўш урдиргани аниқ. Бугун Шеробод тумани ҳокимлигида бўлиб ўтган тадбир чоғида эса Умиданинг улкан муваффақияти эътироф этилиб, унга туман ҳокими Зиядулла Давлатов ва сектор раҳбарлари томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

420626
0

ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНЛАРИ РАИСЛАРИ САЙЛОВИ БОШЛАНДИ

Хабарингиз бор, жорий йилнинг май ойида юртимизда фуқаролар йиғинлари раислари сайлови бўлиб ўтиши белгиланган эди. Бугун, 16 май куни эрталабдан туманимизда мазкур сайлов жараёнларига старт берилди. Маълумот ўрнида, туманимиздаги 48 та маҳаллалар ҳар бир сектор кесимида 1 тадан тақсимланган бўлиб, ҳар куни 4 тадан маҳаллада сайлов бўлиб ўтиши белгиланган.

421024
0
Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси