Бугун, 20 май куни Шеробод туманидаги “Балҳигузар” маҳалласи (Педагогика коллежи), “Мажнунтол” маҳалласи (68-умумтаълим мактаби), “Чуқуркўл” маҳалласи (15-умумтаълим мактаби), “Чўмишли” маҳалласи (14-умумтаълим мактаби)да фуқаролар йиғири раиси (оқсоқоли) сайловлари бўлиб ўтди.
Бугун, 20 май куни туман ҳокими З.Давлатовнинг навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди. Унда туман ҳокими ўринбосарлари, тумандаги барча ташкилот ва корхона раҳбарлари, шунингдек, маҳалла раислари ва бошқа алоқадор шахслар иштирок этишди. 100 га яқин фуқаролар йиғилган ушбу қабулда асосан, уй-жой, бандлик, кадастр, моддий ёрдам, кредит, тиббий ёрдам ва бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди.
Ушбу ўқув соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ташкил этилган бўлиб, унда туман ҳокими ўринбосарлари ҳамда аппарат ходимлари шунингдек бўлим ва бошқа тегишли масъуллар қатнашдилар.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2023