Бугун, 18 август куни Шеробод тумани ҳокими З.Давлатов иштирокида туманнинг 1-сектори ҳудудида жойлашган “Буюк ипак йўли” ҳамда “Баҳор” маҳаллаларида ёшлар ҳамда аҳоли вакиллари билан учрашувлар ташкил этилди. Ҳоким дастлаб туман йигит-қизларини юртимизда олиб борилаётган кенг ислоҳотлардан хабардор этди. Шундан сўнг ёшларнинг муаммо ва таклифлари тингланди. Учрашувларда асосан, ёшлардан ишга жойлашиш, кредит олиш ва моддий ёрдам билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди ва аксарият мурожаатлар манзилнинг ўзида ечим топган бўлса, маълум вақт ва маблағ талаб этадиганлари юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар юклатилди.
Ҳукумат комиссиясининг 17-сонли йиғилиши баёнининг
42-бандига асосан Шеробод тумани ҳокими ўринбосари-Инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи З.Ҳасанов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи аъзолари жорий йилнинг
15-август куни Россия Федерациясига жўнаб кетишган эди.
Бугун, 17 август куни туманимизда туман ҳокимлиги, туман Халқ таълими бўлими, маънавият ва маърифат бўлинмаси ҳамда Дин ишлари бўйича туманнинг масъул ходими Ж.Тожиевлар томонидан "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остидаги расмлар танловининг туман босқичи ўтказилди. Унда тумандаги умумтаълим мактабларининг 12-17 ёш тоифасидаги иқтидорли ўқувчилари иштирок этишди. Ушбу танловни ташкил этишдан асосий мақсад ёшларни ватанпарварлик рухида тарбиялаш ва уларни турли ёт ғоялардан асрашдан иборат.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025