Ушбу ўқув соати Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ташкил этилган бўлиб, унда туман ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик аппарат ходимлари шунингдек бўлим ва бошқа тегишли масъуллар қатнашдилар.
Бугун,18-август куни Шеробод туман Ахборот-кутубхона марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида "Янги Ўзбекистонда Инсон қадри ҳар нарсадан улуғ " мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатида ФВВ Шеробод туман бўлими раҳбари ва ходимлари иштирок этишди.
Бугун, 18-август куни Шеробод туманида жойлашган Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги жазони ижро этиш департаменти тўртинчи минтақавий ҳудуд 41-сон манзил колониясида Республика маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилоят бўлими, Шеробод туман ҳокимлиги, туман маданият бўлими ва туман “Баркамол авлод” болалар мактаби ҳамкорлигида “Янги Ўзбекистонда эл-азиз, инсон-азиз” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025