Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2017 йил 25 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатларини маънавий ва моддий рағбатлантириш тизимини жорий этиш ҳақида”ги КҚ-278- сонли қарорига асосан халқ депутатлари Шеробод тумани Кенгашида “Адолатли депутат”, “Халқпарвар депутат”, “Меҳнаткаш депутат” ҳамда “Фахрий депутат” мақомлари таъсис этилган.
Бугун, 20 август куни Халқ депутатлари Шеробод тумани Кенгашининг 53-сессияси бўлиб ўтди. Унда туман Кенгаши депутатлари, Котибият ходимлари, сектор раҳбарлари ҳамда тумандаги қатор ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Аввал хабар берганимиздек, ҳукумат комиссиясининг 17-сонли йиғилиши баёнининг 42-бандига асосан Шеробод тумани ҳокими ўринбосари-Инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи З.Ҳасанов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи аъзолари жорий йилнинг 15-август куни Россия Федерациясига жўнаб кетишган эди.
Бугун, 19 август куни туман ҳокими туман ҳокимлигида навбатдаги қабулини ўтказди. Қабулда тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, тегишли масъуллар ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раислари иштирок этишди. Ушбу бўлиб ўтган қабулда фуқаролар томонидан турли соҳаларда мурожаатлар келиб тушди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025