Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 февралдаги "Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-112-сонли Қарорини ҳаётга тадбиқ этиш мақсадида ҳамда
"1-июн Халқаро болалаларни ҳимоя қилиш куни" муносабати билан бугун, 31 май куни тумандаги 8-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари 9-сонли мактабгача таълим муассасасининг тарбияланувчилари учун "Беғубор болалик" деб номланган тадбир ташкил этишди.
Президентимизнинг 2021 йил 1-2 июнь кунлари вилоятимизга қилган ташрифидан сўнг туманимиздаги “Катта боғ” маҳалласи ҳудудида Ёшлар маркази, Маҳалла маркази ҳамда
37-мактабгача таълим ташкилоти бунёд этилган эди. Бугунги кунда туманимизнинг шириндан-шакар болажонлари 37-мактабгача таълим ташкилотида таҳсил олиб келишмоқда. “1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан бугун, 31 май куни ушбу таълим даргоҳида байрам тадбири ташкил этилди.
Бугун, 31 май куни туманимиздаги маданият марказида туман ҳокимлиги ҳамда мактабгача таълим бўлими томонидан “1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан байрам тадбири уюштирилди. Унда тумандаги мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари томонидан тайёрланган бир-биридан чиройли куй-қўшиқларни ўз ичига олган бадиий қисм йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.
Шеробод туман прокуратураси томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти туман бўлими, туман Давлат солиқ инспекцияси ходимлари билан ҳамкорликда туманда фаолият курсатаётган 25 та қолипли нон ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари фаолияти ўрганилмокда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
16 декабрдаги “Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-54-сонли Қарори ижроси юзасидан бугун, 30 май куни туманимизнинг “Катта боғ” маҳалласида 500 миллион имтиёзли кредит хисобига қурилган Агромарказ мажмуаси тантанали равишда фойдаланишга топширилди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2023