Дастлаб ҳудуддаги Новосибириск шаҳрида бўлган ишчи гуруҳ раҳбари З.Ҳасанов ҳамда гуруҳ аъзолари куни кеча Россия Федерациясининг Красноярск ўлкасидаги агротерминалда бўлишди. Шунингдек, Енисей ринок савдо мажмуасини ҳам кўздан кечиришди. Шундан сўнг делегация аъзолари Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россия Федерацияси Кроснаярск ўлкаси ва Кемерово вилоятлари бўйича ваколатхонаси билан ҳам яқиндан танишишди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024