Шеробод тумани ҳокимлиги
10 август - “Тафаккур” журнали бош муҳаррири, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Аъзам туғилган кун

Эркин Аъзам 1950 йил 10 августда Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида туғилган. 1972 йил Тошкент Давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий Университети)нинг Журналистика факультетини тамомлаган. Республика радиосида муҳаррир, “Гулистон” ва “Ёшлик” журналларида бўлим муҳаррири, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва Санъат нашриётида таҳририят мудири, Ўзбекистон миллий ахборот агентлигида бош директори ўринбосари вазифаларида ишлаган.

809573
0

ШЕРОБОД ТУМАНИ ҲОКИМИ ЁШЛАР ВА АҲОЛИ БИЛАН УЧРАШДИ

Бугун, 10 август куни Шеробод тумани ҳокими З.Давлатов ҳамда туман ИИБ бўлими бошлиғи Ў.Шукуров, шунингдек, сектор масъуллари иштирокида туманнинг 1-сектори ҳудудида жойлашган “Дўстлик” ҳамда “Катта ҳаёт” маҳаллаларида ёшлар ҳамда аҳоли вакиллари билан учрашувлар ташкил этилди. Ҳоким дастлаб туман йигит-қизларини юртимизда олиб борилаётган кенг ислоҳотлардан хабардор этди. Шундан сўнг ёшларнинг муаммо ва таклифларига қулоқ тутилди. Учрашувларда асосан, ёшлардан ишга жойлашиш, кредит олиш ва моддий ёрдам билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди ва аксарият мурожаатлар манзилнинг ўзида ечим топган бўлса, маълум вақт ва маблағ талаб этадиганлари юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар юклатилди.

809573
0

АҲОЛИ ФАРОВОНЛИГИ - БОШ МАҚСАД

Туманимизнинг “Тароқли” маҳалласи ҳудудида туман ҳокими З.Давлатов ҳамда сектор раҳбарлари ташаббуси билан “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди маблағлари ҳисобидан ташкил этилган инкубаторда етиштирилаётган жўжалардан 900 донаси 1-сектор ҳудудида истиқомат қиладиган "Темир дафтар" ва “Аёллар дафтари”да турувчи 44 нафар хотин-қизларга бепул тарқатилди.

813330
0

"Ишбилармон аёл - 2022" кўрик танловида Шерободлик ҳунарманд-гиламдўз аёл фахрли ўринни қўлга киритди

Бугун, Сурхондарёда вилоятида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида "Ишбилармон аёл - 2022" кўрик танлови ўтказилди. Унда Термиз шаҳри ҳамда вилоятдаги барча 14 та туманларда тадбиркорлик билан шуғулланаётган хотин-қизлар иштирок этишди.

813523
0

ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛЛАРИГА ПЛАНШЕТЛАР ТОПШИРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 июнь кунидаги "Маҳаллаларда ижтимоий хизматларни кўрсатиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам бериш тизимини янги босқичга кўтариш ҳамда хотин-қизларни касбга ўргатиш ишларини янада жадаллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-300 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси грант маблағлари ҳамда Сурхондарё вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча маблағлари ҳисобидан олиб келинган 48 дона планшетлар куни кеча Шеробод туманидаги 48 та маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият юритаётган хотин-қизлар фаолларига топширилди.

813524
0
Рўйхатдан ўтиш
8 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси