Хабарингиз бор, жорий йилнинг 5 октябрь куни туманимизда республикада илк бора “Анор” фестивали ташкил этилган эди. Мазкур фестивалда 1580 грамлик анор учун “Энг катта анор – 2022” номинациясида ғолибликни туманимизнинг “Бойбулоқ” маҳалласи Чорвадор қишлоғида жойлашган Абдурахмонов Мухиддин фермер хўжалиги қўлга киритган эди.
Шеробод туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги 2-сонли умумий ўрта таълим мактабида жорий йилнинг 8-октябрь куни туманда мавжуд 74 та умумтаълим муассасаларининг Ёшлар ишлари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари иштирокида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.
Ушбу семинарда Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ходими Ш.Ғаффоров, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими аъзоси Раҳим Искандар (Фолкин), туман халқ таълими бўлими Маънавий-аҳлоқий тарбия ва болаларни ижтимоий ҳимояси шўбаси раҳбари Р.Райимовлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 3-октябрьдаги “Умумтаълим муассасаларида маънавий-маърифий ҳамда тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш концепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 558-сонли қарорининг мазмун моҳияти тушунтириб ўтилди.
Директор ўринбосарлари қарорда белгиланган концепсиянинг мақсад ва асосий вазифалари, мактабларда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишнинг асосий йўналишлари, усул ва шакллари, натижалари ҳақида ҳам батафсил сўз юритишди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025