Бугун, 29 октябрь куни Ёшлар ишлари агентлигининг Шеробод туман бўлими бошлиғи в.б Ш.Ҳимматов иштирокида "Ёшлар етакчиларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш" мавзусида 2022 йилнинг 7 июлидаги 312-сонли қарорнинг ижроси юзасидан ўқув семинари ташкил этилди.
Давлат солиқ қўмитасининг тегишли топшириғи асосан секторлар раҳбарлари ойига камида икки марта ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари билан учрашув ва суҳбатлар ўтказиб бориш тартибини жорий этилган.
Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси” тўғрисидаги Қонунига мувофиқ бугун, 28 октябрь куни Шеробод туманидаги 8-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида туман ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи А.Боймуродова, туман ИИБ бошлиғи Ў.Шукуров, туман бош отинойиси Г.Султонова ҳамда туман Кенгаши депутати Н.Саидовалар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда соҳага оид масъуллар тумандаги хотин-қизлар фаоллари ҳамда ўтган йиллар мобайнида жиноятчилик содир этган ва жиноят содир этишга мойиллиги бўлган аёллар қатнашишди.
Бугун, 28-октябрь куни тумандаги 46-сонли умумтаълим мактаби биносида Шеробод туман адлия бўлими ҳамда туман Юридик хизмат кўрсатиш бўлими масъул ходимлари томонидан мактаб ўқувчилари иштирокида “Сиз ҳуқуқингизни биласизми?” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида куни кеча туман ҳокимлиги ҳамда ДХХ томонидан туманимизнинг “Чўйинчи” маҳалласи ҳудудида жойлашган спорт мажмуасида тумандаги барча корхона, ташкилот ва муассаса ходимлари иштирокида спортнинг футбол, шахмат-шашка ва стол тенниси турларидан мусобақалар ташкил этилди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025