Ўрганиш давомида бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Шеробод тумани бўлимида иш фаолияти издан чиққанлиги, тартиб-интизомга амал қилинмаслиги, фуқаролар узоқ вақт навбат кутиб қолиши, шунингдек, тушлик вақти тугагандан кейин ҳам ходимларнинг иш жойига кечикиб келиши аҳолининг норозилигига сабаб бўлаётганлиги маълум бўлди.
Шуларни ҳисобга олган ҳолда туман раҳбари ушбу ходимларга тегишли чора кўрилишини билдириб, келгусида белгиланган тартиб-интизомга тўлиқ риоя қилиниши юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўрилишини таъкидлади.
Шунингдек, ўрганиш давомида туман раҳбари фуқароларнинг мурожаатларини ҳам тинглади. Хусусан, 4-сектор ҳудуддидаги Бойқишлоқ маҳалласида истиқомат қиладиган Гулноза Амированинг болалар нафақасини олиш билан боғлиқ муаммосини ижобий ҳал этиш бўйича масъулларга топшириқлар юклатилиб, ижроси назоратга олинди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024