Шеробод тумани ҳокимлиги
"Лазги" ансамли Шерободда бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 февралдаги ПҚ-112-сонли Қарорига асосан, бугун, 23 декабрь куни тумандаги маданият марказида Ўзбекистон Давлат Филармонияси ҳамда “Лазги” ашула ва рақс ансамли ижодкорлари томонидан концерт дастури ташкил этилди.

256563
0

ТУМАН ҲОКИМИ ҒАМБУР ВА ДЎСТЛИК МАҲАЛЛАСИ ЁШЛАРИ ҲАМДА АҲОЛИ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ ВА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ

Бугун, 22 декабрь куни туман ҳокими З.Давлатов туманнинг
1-сектор ҳудудидаги “Ғамбур” ва “Дўстлик” маҳалласи аҳолиси ва ёшлари билан учрашув ҳамда сайёр қабул ўтказди.

260072
0

Миллий ҳунармандчилигимиз ривожланмоқда

USAID компаниясининг Агробизнесни ривожлантириш лойиҳаси доирасида хорижий ҳамкорлар ва Шерободлик якка тартибдаги тадбиркор Ш.Ҳасанова ўртасида шартнома имзоланди. Шунга мувофиқ бугун, тумандаги Тароқли маҳалласи ҳудудида гиламчиликни ривожлантиришга ихтисослашган ҳунармандчилик ўқув марказининг очилиш маросими ўтказилди. Маросимда туман ҳокимлиги вакиллари, кенг жамоатчилик вакиллари ва USAID компанияси вакиллари иштирок этишди.

260072
0

Аҳолининг маиший эҳтиёжини газ таъминотисиз тасаввур қилиш қийин.

Айниқса, совуқ иқлим кузатилиши билан баъзи фуқароларимизда газ таъминоти етказилиши борасида хавотир пайдо бўлади. Аммо, бунга ҳожат йўқ. Боиси, газ таъминоти ташкилоти томонидан аҳолига йилнинг ҳар қандай фаслида ҳам газ таъминотини бир маромда етказиш чоралари кўрилган. Табиий газ етиб бормайдиган ҳудудлар аҳолиси ўз вақтида суюлтирилган газ билан таъминланади.

256558
0

МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун, 21 декабрь куни Шеробод тумани ҳокимлигида туман ҳокимлиги Ахборот хизмати ҳамда бюждетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими билан ҳамкорликда “Ижтимоий ёрдамга муҳтож ва ижтимоий нафақа тайинлаш мезонларига жавоб берадиган барча оилалар ва шахсларни ижтимоий ёрдам дастурлари билан қамраб олиш” мавзусида навбатдаги матбуот анжумани ташкил этилди.

260924
0
Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси