Бугунги кунда мамлакатимизда барча соҳада фаол ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Уларнинг энг муҳими, шубҳасиз, давлат бошқаруви билан боғлиқ маъмурий ислоҳотлар ҳисобланади.
Дарҳақиқат, давлат бошқарувининг марказлашиб кетиши вазирлик ва идоралар ваколатларининг бир-бирини такрорлаши, агентликларнинг ҳаддан ташқари кўпайиб кетиши, ортиқча бюрократиянинг кучайишига сабаб бўлди.
Президентимизнинг 2022 йил 21 декабрдаги “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-269-сон Фармони ушбу муаммоларга ўзига хос ҳуқуқий ечим бўлди, дейиш мумкин. Хусусан, мазкур Фармонга кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб мустақил фаолият юритувчи республика ижро этувчи ҳокимият органларининг сонини 61 тадан 28 тагача, шу жумладан, вазирликлар сонини 25 тадан 21 тагача қисқартириш белгиланди.
Бошқача қилиб айтганда, республика давлат бошқаруви органлари қуйидаги тартибда ислоҳ қилинмоқда: қайта ташкил этиш, вазифа ва функцияларни тегишли вазирлик ва идораларга ўтказган ҳолда тугатиш ҳамда ташкилий бўйсунувни ўзгартириш. Мазкур чора-тадбирлар натижасида 1,5 триллион сўмдан ортиқ бюджет маблағлари иқтисод қилинишига эришилади ва штат бирликларини мақбуллаштириш натижасида бўшайдиган маблағлар ижтимоий масалаларни ҳал этишга йўналтирилади.
Ворислик ҳуқуқи фуқароларнинг хусусий мулк ҳуқуқи билан чамбарчас боғлиқдир. Хусусий мулк эгасининг ўз мулкига нисбатан эркинлиги, манфаатлари ва ҳуқуқлари муҳофазаси Конституциямиз ва миллий қонунчилигимизда мустаҳкамлаб қўйилган.
Жумладан, асосий Қонунимизнинг 36-моддасида ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақлилиги, банкка қўйилган омонатлар сир тутилиши ва мерос ҳуқуқи кафолатланган бўлса, 53-моддасида хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясида эканлиги, 54-моддасида эса мулкдорнинг ўз мулкига ўз хоҳишича эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва тасарруф қилиш ҳуқуқи мустаҳкамланганлиги белгиланган.
Шунингдек, амалдаги Фуқаролик кодекси меъёрларига мувофиқ, вафот этган фуқаронинг мол-мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятлари фақат икки ҳолатда қонун бўйича ворисларига ўтади. Биринчидан, фуқаро мулкининг ўзи вафот этгандан кейинги тақдирини олдиндан белгилаган, яъни васиятнома қолдирган ҳолларда васиятнома асосида унинг мол-мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун бўйича ворисларига ўтишини кўзда тутса, иккинчидан, вафот этган фуқаро васиятнома қолдирмаган ҳол билан боғлиқдир.
Фуқаролик кодексининг 1112-моддасига кўра, ворислик васият ва қонун бўйича амалга оширилади. Қонун бўйича ворислик васият мавжуд бўлмаса ёхуд бутун мероснинг тақдирини белгиламаса, шунингдек ушбу Кодексда белгиланган бошқа ҳолларда амалга оширилади.
Ушбу кодекснинг 1113-моддасига кўра, [СПиТ:
1.Ворислик ҳуқуқи / Мерос таркиби]
мерос очилган пайтда мерос қолдирувчига тегишли бўлган, унинг ўлимидан кейин ҳам бекор бўлмайдиган барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар мерос таркибига киради.
Мерос қолдирувчининг шахси билан чамбарчас боғлиқ бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятлар:
юридик шахс ҳисобланган тижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларга аъзолик, уларда иштирок этиш ҳуқуқлари, агар қонун ёки шартномада бошқа ҳол белгиланган бўлмаса;
ҳаётга ёки соғлиққа етказилган зарар учун товон ундириш ҳуқуқи;
алимент мажбуриятлари туфайли юзага келган ҳуқуқлар ва мажбуриятлар;
меҳнат ва ижтимоий таъминот тўғрисидаги қонун ҳужжатлари асосида пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар олиш ҳуқуқи;
мулкий ҳуқуқлар билан боғлиқ бўлмаган шахсий номулкий ҳуқуқлар мерос таркибига кирмайди.
Мерос қолдирувчига тегишли бўлган шахсий номулкий ҳуқуқлар ва бошқа номоддий бойликлар меросхўрлар томонидан амалга оширилиши ва ҳимоя қилиниши мумкин. Мулк эгаси мулкининг ўзи вафот этганидан кейинги тақдирини олдиндан, яъни ўзи ҳали ҳаётлигида белгилаши мумкин. Бу тегишли тартибда тасдиқланган васиятнома орқали амалга оширилади ва Фуқаролик кодексининг
1120-1133-моддаларида белгиланган васият бўйича ворислик ҳақидаги меъёрлар билан тартибга солинади.
Шуни қайд этиш жоизки, мерос мулки тўғрисида тўлиқ тушунчага эга бўлиш учун мероснинг очилиши, мероснинг очилиш жойи, мерос таркиби, меросхўрлар ва нолойиқ меросхўрларни меросдан четлатиш тартибини билиш талаб этилади.
Мерос очилиши ҳақида сўз борганда, фуқаронинг ўлими ёки фуқарони вафот этган деб топиш мерос очилишига ягона асос бўлишини таъкидлаш жоиз. Мероснинг очилиши маълум бир вақт билан белгиланади. Жумладан, мерос қолдирувчининг ўлган куни, у вафот этган деб эълон қилинганда эса, агар суднинг қарорида муддат кўрсатилган бўлмаса, вафот этган деб эълон қилиш тўғрисидаги суднинг қарори кучга кирган кун, мерос очилган вақт ҳисобланади.
Таъкидлаш керакки, васият бўйича меросхўр бўлиши ман қилинган шахслар рўйхати қонунда белгилаб қўйилмаган. Аммо амалдаги қонунларимизда маълум бир чекловлар ўрнатилган. Хусусан, Фуқаролик кодексининг 1119-моддасида назарда тутилган асосларда ворис, шу жумладан, васият бўйича ворис этиб тайинланган шахс ҳам суднинг ҳал қилув қарори билан нолойиқ меросхўр деб топилиб, мерос олишдан четлаштирилиши мумкин. Мазкур моддада кўрсатилишича, мерос қолдирувчини ёки эҳтимол тутилган меросхўрлардан биронтасини қасддан ўлдирган ёки уларнинг ҳаётига суиқасд қилган шахслар васият бўйича ҳам, қонун бўйича ҳам мерос олиш ҳуқуқига эга эмаслар. Васият қилувчи ўз ҳаётига суиқасд қилинганидан кейин васиятнома берган шахслар бундан мустасно.
Мерос қолдирувчи ўзининг охирги хоҳиш-иродасини амалга оширишга қасддан тўсқинлик қилган ва шу орқали ўзларининг ёки ўзларига яқин шахсларнинг ворис бўлишига ёхуд мероснинг ўзларига ёки ўзларига яқин шахсларга тегишли улуши кўпайтирилишига имкон яратган шахслар васиятнома бўйича ҳам, қонун бўйича ҳам мерос олиш ҳуқуқига эга эмаслар.
Нолойиқ меросхўрларни ворисликдан четлатиш учун асос бўладиган ҳолатлар бундай четлатиш келтириб чиқарадиган ворислик билан боғлиқ мулкий оқибатларга дахлдор шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан белгиланади. Ушбу қоидалар васият мажбуриятига нисбатан ҳам қўлланилади. Бу ҳар қандай меросхўрга, шу жумладан, мажбурий ҳисса олиш ҳуқуқига эга бўлган меросхўрларга ҳам тааллуқлидир.
Шеробод туман ИИБ бошлиғи подполковник Ў.Шукуров ва унинг ўринбосари майор С.Сафаровлар томонидан Шеробод тумани ҳудудида доимий яшовчи ўқ-отар қуроли ва пневматик ов қуролига эга бўлган фуқаро (овчи)ларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 810-сонли қарори талаблари ҳамда Қурол тўғрисидаги қонун талаблари юзасидан қўшимча равишда ўқув семинари ўтказилди. Семинарда 2022 йилнинг 12 ойи мобайнида туман ҳудудида ўқ отар қуроллар билан боғлиқ бўлган нохуш ҳолатларга мисоллар келтирилиб, хавфсизлик чоралари юзасидан йўл қўйилган камчиликлар ва келгусида ўқ-отар қуроллар билан боғлиқ ҳолатлар содир этилишининг олдини олиш мақсадида тушунтириш профилактик ишлар амалга оширилди.
Шеробод тумани ҳокими Зайнобиддин Халилов ҳамда Ўзбекистон Анорчилар Ассоциацияси раиси Мастура Сайфиддиновалар туманнинг 4-сектори Таллашқон ва Ўзбекистон ҳудудларида бўлиб, манзилдаги анор етиштириш билан шуғулланувчи ер эгалари билан учрашишди.
Иқтисодий-ижтимоий аҳволи нисбатан оғир ҳудуд сифатида танлаб олинган Бойбулоқ маҳалласидаги Боботепа қишлоғи кўчаларини тошлаш ишлари амалга оширилди. Тадбирга 3 та оғир юк машинаси ва 1 та махсус техника жалб қилинди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024