Айни вақтда эса "Аёллар дафтари"нинг 1- ва 3-тоифаларига киритилган, яъни ишсиз ва боқувчисини йўқотган ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин қизларни қўллаб-қувватлаш ишлари олиб борлмоқда. Хусусан, туманда “Аёллар дафтари” жамғармасидан ажратилган 200 млн сўм маблағ эвазига олиб келинган 100 112 талик дона инкубаторлар айни вақтда субсидия асосида ўз эгаларига топширилмоқда. Маълумот ўрнида, 1-секторда 16 нафар, 2-секторда 30 нафар, 3-секторда 25 нафар, 4-секторда 29 нафар хотин-қизларга ана шундай инкубаторлар топширилмоқда.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024