Дастлаб сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2022 йил 1 март куни ўтказилган видео селектор йиғилиши ҳақидаги 18-сонли йиғилиш баёнининг 33-банди ижросини таъминлаш бўйича туманда хотин-қизлар муаммоларини ҳал этилиши юзасидан кўрилаётган чоралар тўғрисида туман ҳокими ва сектор раҳбарларининг ҳисоботи тингланди. Шундан сўнг Шеробод туманида 2022 йил давомида тез тиббий ва шошилинч ёрдам хизмати сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, ва бошқа долзарб масалалар муҳокама қилинди. Учраётган муаммоларни ҳал этиш юзасидан кўрилаётган чоралар ва шунга ўхшаш қатор масалалар юзасидан бажарилиши лозим бўлган вазифа ва топшириқлар белгилаб олинганидан сўнг сессия ўз ишини якунлади.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024