Шеробод тумани ҳокимлиги
МУРОЖААТ ВА ИЖРО

Бугун, 21 январь куни туман ҳокими З.Давлатов, сектор раҳбарлари ва Халқ қабулхонаси иштирокида туманнинг 
2-сектор ҳудуди “Навбур” маҳалласи 39-сонли умумтаълим мактабида аҳоли ва ёшлар билан учрашув ўтказилди. Учрашувда ушбу ҳудудга тайинланган ҳоким ёрдамчилари, маҳалладаги ёшлар агентлиги вакили, сектор масъуллари, профилактика инспектори, маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари, тегишли масъуллар ҳамда фуқаролар ва ёшлар қатнашдилар. 

470408
0

ТУМАН ҲОКИМИНИНГ НАВБАТДАГИ ФУҚАРОЛАР БИЛАН ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун, 21 январь куни туман ҳокими З.Давлатов туман ҳокимлигида навбатдаги жисмоний ва юридик шахсларнинг қабулини ўтказди. Қабулда тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, тегишли масъуллар ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раислари иштирок этишди.

470409
0

Бугун, 21 январь Шеробод тумани ҳокимлиги йиғилишлар залида давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" бўлиб ўтди.

Ушбу ўқув Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ташкил этилган бўлиб, унда вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари масъул вакиллари қатнашдилар.

470411
0

ҲАМКОРЛИКДАГИ ЙИҒИЛИШ

2022 йил 20 январь куни тумандаги 2-сонли умумтаълим мактабида Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари У.Норов, туман Ички ишлар бўлими ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш гуруҳи катта инспектори майор Н.Нормухамедова, туман Халқ таълими бўлими мудирининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Р.Раимовлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

470411
0

СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ “ҚИШЛОҚБОЗОР” ВА “ҚАРАБОҒ” МАҲАЛЛАСИ АҲОЛИ ВА ЁШЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗДИ.

Бугун, 20 январь куни туман ҳокими З.Давлатов, сектор раҳбарлари ва Халқ қабулхонаси иштирокида туманнинг
3-сектор ҳудуди “Қишлоқбозор” маҳалласи 17-сонли умумтаълим мактаби ҳамда 4-сектор ҳудуди “Қарабоғ” маҳалласи 35-сонли умумтаълим мактабида аҳоли ва ёшлар билан учрашув ўтказилди.

470413
0
Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси