Шеробод тумани марказидан қарийб 70 км узоқликда жойлашган тоғли Хатак қишлоғи туманнинг энг сўлим ва бетакрор манзилларидан бири. Мусаввир мўйқаламида яралган санъат асарлариданда гўзал манзаралари билан кишини мафтун этадиган ушбу қишлоққа она табиат саховати ҳам бисёр.
Бугун, 6 июль куни туманимиздаги тоғли, энг олис ва чегараолди ҳудудлари бўлган “Чорбоғ”, “Қизил олма”, “Ғуржак-2” ҳамда “Узунсой” маҳаллаларида Сурхондарё вилояти Халқ қабулхонаси мудири А.Эшмуродов, туман ҳокими З.Давлатов ҳамда сектор раҳбарлари, тумандаги тегишли ташкилот раҳбарлари иштирокида "Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритириш тўғрисида"ги Конституциявий қонун лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамасига бағишланган учрашувлар ташкил этилди.
Туман ИИБ бошлиғи Ў.Шукуров томонидан туманнинг "Қишлоқбозор","Чўйинчи", "Шеробод", "Катта боғ", "Хўжақия-1" ҳамда "Истиқбол" маҳаллаларида «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.
Бугун, 5 июль куни туман ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими З.Давлатов ҳамда битирувчи ёшлар учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув аввалида, юртимизда ёшларга яратилаётган имкониятлар ва ундан фойдаланиб, муваффақиятга эришаётган ёшлар ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, ҳоким ёшларнинг таклифлари ва ташаббуслари, қолаверса, ота-оналар ва устозларнинг самимий дил изҳорларига қулоқ тутди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025