Учрашув давомида асосан, ёшлардан ишга жойлашиш ва тадбиркорлик бошлашда кредит олиш масалалари юзасидан мурожаатлар келиб тушди. Ечими мавжуд муаммолар сектор раҳбари томонидан шу ернинг ўзида ҳал этилган бўлса, вақт ва маблағ талаб этадиган масалалар юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар юклатилди. Шунингдек, сектор раҳбари томонидан ёшларнинг турли ташаббуслари ҳам қўллаб-қувватланиб, уларга китоблар совға қилинди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024