Шеробод тумани ҳокимлиги
Табриклаймиз

“Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақалари”да ҳамда бошқа маданий-маърифий ва спорт тадбирларида фаол иштироки, ёшларни Ватанга садоқатли, баркамол авлод этиб тарбиялаш, уларни спортга кенг жалб қилиш ишларида қўшаётган муносиб ҳиссаси, фидокорона меҳнатлари,

906696
0

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 9 июнь куни Effect.uz (https://t.me/effectuz/45006) телеграм мессенжери орқали “Шеробод тумани “Чағатой” маҳалласида яшовчи 87 ёшли Эшмирзаева Чинни момонинг чин ҳақиқатлари!” деган мазмундаги видео материал юзасидан:

Ушбу ҳолат бўйича 9 июнь куни туман ҳокимлиги томонидан ишчи гуруҳи тузилиб, мурожаат тегишли масъуллар иштирокида жойига чиқиб ўрганилди.

Маълум бўлишича, “Чағатой” маҳалласида яшовчи фуқаро Эшмирзаева Чинни 1935 йилда туғилган. Ҳозирги кунда нафақада. Қарамоғида 1 нафар 2-гуруҳ ногирони бўлган фарзанди бор. Фуқаронинг яшаш хонадони 2 та тўрт хонали уйдан иборат бўлиб, таъмирталаб аҳволда.

Чинни момонинг 7 нафар фарзанди бор. 2022 йилнинг январь ойидан бошлаб хонадонларда хатлов ўтказиш жараёнида ушбу хонадонда фарзандлар ўртасида ўзаро можаролар бор эканлиги аниқланди.

Шундан сўнг маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, кенг жамоатчилик вакиллари билан биргаликда оила аъзолари биргалигида бу муаммо бир неча бор яқиндан ўрганилган.

907377
0

ОММАВИЙ САЙЁР ҚАБУЛЛАР ХАЛҚ РОЗИЛИГИНИ ОЛИШДА ХИЗМАТ ҚИЛМОҚДА

Давлат раҳбарининг қатъий сиёсий иродаси сабаб сўнгги беш йилликда амалга оширилган ислоҳотларнинг натижасида мамлакатимизда Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг зарур сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-маърифий асослари яратилди. Инсон қадри улуғланган халқпарвар жамият барпо этиш йўлидаги саъй-ҳаракатларнинг ижобий натижалари ҳам бугун жамиятда бўй кўрсатмоқда. Хусусан, вилоятимизда республика ишчи гуруҳи томонидан ўтказилаётган оммавий сайёр қабуллар ҳам шулар жумласидан. Куни кеча Ангор туманида ўтказилган навбатдаги оммавий сайёр қабулда Ангор, Шеробод, Қизириқ ҳамда Музработ туманлари фуқароларининг мурожаатларига қулоқ тутилди.

907425
0

МАҲКУМЛАР УЧУН САЙЁР ҚАБУЛ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг сайёр қабуллар ўтказиш ҳақидаги топшириғига асосан Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий кенгаши раиси Х.Ёдгоров томонидан 2022 йил 15 июнь куни Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида Ангор, Музработ, Қизириқ ва Шеробод туманлари фуқаролари учун оммавий сайёр қабул ташкил этилган эди.

907462
0

РЕСПУБЛИКА ИШЧИ ГУРУҲИНИНГ НАВБАТДАГИ ОММАВИЙ САЙЁР ҚАБУЛИ БОШЛАНДИ

Бироз муддат илгари бошланган оммавий сайёр қабулда Ангор, Шеробод, Қизириқ ҳамда Музработ туманлари аҳолисининг муаммо ва таклифларига қулоқ тутилмоқда.

907447
0
Рўйхатдан ўтиш
21 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси