Республика Маънавият ва маърифат маркази Шеробод туман бўлинмаси, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамда туман Ахборот-кутубхона маркази билан ҳамкорликда бугун, 21 июнь куни тумандаги Ахборот-кутубхона марказида “Фидойи ёшлар етакчиси” республика кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди. Тадбирни туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари У.Норов очиб берди. Танловда 48 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг ёшлар етакчилари иштирок этиб, ўзаро беллашишди ва улар ҳакамлар томонидан муносиб баҳолаб борилди.
Бугун, 20 июнь куни туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сурхондарё вилояти филиали раҳбари Ш.М.Бойқулов, ўринбосари Ш.Мисиров ҳамда туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи У.Панжиевлар иштирокида семинар бўлиб ўтди.
Мухтарам давлатимиз раҳбарининг аҳоли, асосан ёшлар орасида китобхонликни кенг тарғиб этиш ҳамда уларни спортга жалб қилиш орқали бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга қаратилган қатор Фармон ва Қарорлар бугун Шеробод туманида ўз ижросини топмоқда. Бугун, 20 июнь куни тумандаги мухташам ёшлар маркази ёнида ташкил этилган тадбирда дастлаб тумандаги сектор раҳбарлари бу борада қатор фикр-мулоҳазалар юритишди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024