Шеробод тумани ҳокимлиги
ШЕРОБОДДА "УСТОЗЛАР МИЛЛИЙ ФОРУМИ" ЎТКАЗИЛДИ

Форумда туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари М.Чориев сўзга чиқиб, иштирокчиларга туман ҳокимининг байрам табригини ўқиб эшиттирди. "УСТОЗЛАР МИЛЛИЙ ФОРУМИ" да 2021-2022 ўқув йили давомида ўқувчилар ўртасида ўтказилган “Умид ниҳоллари” республика спорт турнирининг вилоят босқичида фахрли ўринларни эгаллаган мактаб жамоалари ва спортчи ўқувчиларга Халқ таълими вазирлигининг медаль ва қимматбаҳо совғалари тантанали топширилди. Шунингдек 2021-2022 ўқув йилида алоҳида ўрнак кўрсатган бир гуруҳ педагоглар ҳамда раҳбар ходимлар туман ҳокимлиги, вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда халқ таълими бўлими мудирининг фахрий ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар. 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
12 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси