Фуқароларнинг осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жамоат тартибини сақлашда ички ишлар органларига кўмаклашаётган ёшлар ўртасида ўтказилаётган “Фидокор ёшлар” жамоатчилик патрул гуруҳи аъзоси кўрик-танловининг бугун, 2 июнь куни Шеробод тумани босқичи бўлиб ўтди. Туман ИИБ ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур танловда туманимиздаги маҳаллаларнинг “Қалқон” жамоалари сардорлари иштирок этишди.
1-июнь "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" муносабати билан болаларнинг иқтидор ва истеъдодларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан "Бахтли болалик" лойиҳаси доирасида туманимиздаги истироҳат боғида билимдон болалар акцияси ташкил этилди.
Бугун, 1 июнь куни туман ҳокимлигида туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи У.Панжиев, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Ш.Жумаев ҳамда туман прокурори ёрдамчиси Р.Иргашевлар иштирокида нон ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Туманимизда “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш” кунига аталган байрам тадбирлари давом этмоқда. Хусусан, 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи ИИБ ходимларининг фарзандларини байрам билан қутлаб, уларга совғалар улашди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2023