Шеробод тумани ҳокимлиги
БАЙРАМ ШУКУҲИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Айни вақтда туманимиздаги Хотира майдонида “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан аҳоли вакиллари байрамни юқори кайфиятда нишонлашмоқда.

404094
0

"БАХТЛИ БОЛАЛИК" АКЦИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ

1-июнь "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" муносабати билан болаларнинг иқтидор ва истеъдодларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан "Бахтли болалик" лойиҳаси доирасида туманимиздаги истироҳат боғида билимдон болалар акцияси ташкил этилди.

404097
0

Нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди

Бугун, 1 июнь куни туман ҳокимлигида туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи У.Панжиев, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Ш.Жумаев ҳамда туман прокурори ёрдамчиси Р.Иргашевлар иштирокида нон ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

404110
0

ШЕРОБОДДА ИИБ ХОДИМЛАРИНИНГ ФАРЗАНДЛАРИГА БАЙРАМ СОВҒАЛАРИ УЛАШИЛДИ

Туманимизда “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш” кунига аталган байрам тадбирлари давом этмоқда. Хусусан, 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи ИИБ ходимларининг фарзандларини байрам билан қутлаб, уларга совғалар улашди.

404112
0

СУРХОН ДАВЛАТ ҚЎРИҚХОНАСИДА МЕДИА-ТУР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

“5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни мухофаза қилиш куни” муносабати билан бугун, 1 июнь куни туманимиздаги Сурхон Давлат қўриқхонасининг Шалқон бўлимида “Баркамол авлод” болалар мактаби ўқувчилари учун навбатдаги медиа-тур ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси вакили, вилоятимиздаги олийгоҳларнинг профессор ўқитувчилари, Термиз Давлат музей қўриқхонаси вакили, Сурхон Давлат қўриқхонаси директори ва бошқалар иштирок этишди.

404121
0
Рўйхатдан ўтиш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси