Бугун, 4 июнь куни туманимиз ҳокими З.Давлатов тумандаги маданият марказида "Қўрғон" маҳалласи ёшлари билан учрашиб, уларнинг муаммо ва таклифларига қулоқ тутди. Учрашувда асосан, ёшлар томонидан кредит олиш, ишга жойлашиш, уй-жой билан боғлиқ мурожаатлар билдирилди. Туман раҳбари ушбу мурожаатлар юзасидан фуқароларга тушунтириш бериб, ечими мавжуд муаммоларни ҳал этди. Маълум вақт ва маблағ талаб этадиган мурожаатлар юзасидан эса масъулларга тегишли топшириқлар юкланди.
Куни кеча туманимизнинг “Шеробод” маҳалласи ҳудудида жойлашган 19-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг 34 нафар тайёрлов гуруҳи тарбияланувчилари боғчани якунлаб, бу йил мактабга қадам қўйишлари муносабати билан хайрлашув тадбири ўтказилди. Унда болажонлар томонидан тайёрланган бадиий қисм йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.
Бугун, 3 июнь куни туманимиздаги Кишлокбозор МФЙда Жиноят ишлари буйича Шеробод туман суди раиси О.Тоғаев, туман ИИБ бошлиғи ўринбосари А.Тўраев ва туман ИИБ ХПБ ТП профилактика инспектори, капитан А.Сафаровлар иштирокида ҳуқуқузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, унга қарши курашиш бўйича йигилиш, сайёр суд ва жиноят мухокамаси ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 июндаги “Қамров даражаси паст бўлган туманларда мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5144-сонли Қарори асосида вилоят ҳокимининг маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан Шеробод тумани "Чорбоғ" маҳалласи “Ғоз” қишлоғида туман марказидан 60 км узоқликда енгил конструкцияли сендвич панелли 90 ўринга мўлжалланган, янги, ҳозирги замон талабларига жавоб берадиган 39-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг қурилиш ишлари якунланиб, фойдаланишга топширилди. Шеробод туманининг энг чекка қишлоғидаги ушбу МТТнинг тантанали очилиш маросимида соҳага оид масъуллар иштирок этишди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2023