Шеробод тумани ҳокимлиги
"Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги Қонуннинг мазмун-моҳияти тушунтирилди

Бугун, 25 август куни туман ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сурхондарё вилояти филиали масъул ходими Б.Давлатов, туман адлия бўлими масъул ходими Б.Улашов ҳамда туман ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари Р.Дусбоевлар иштирокида

864905
0

САЙЁР СУД

Жорий йилнинг 24 август куни жиноят ишлари бўйича Шеробод туман суди томонидан туман Ички ишлар бўлимида сайёр суд мажлиси ўтказилди.
Инсонпарварлик тамойилига таяниб, Мустақиллигимизнинг ўттиз бир йиллиги байрами арафасида туман бўйича Ички ишлар бўлими Пробация гуруҳи ҳисобида туриб, ҳақиқатда меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган ва жазо ўташнинг тартиб қоиаларига риоя қилиб, тузалиш йўлига ўтган, судлар томонидан ўрнатилган тақиқ ва чекловларга тўлиқ роия қилган ҳамда ўзининг ҳулқини ижобий томонга ўзгартирган 5 нафар шахслар Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 73-моддасига асосан муддатидан илгари ўтаётган жазоларидан шартли равишда озод қилинди.

864909
0

ШЕРОБОДДА "УСТОЗЛАР МИЛЛИЙ ФОРУМИ" ЎТКАЗИЛДИ

Бугун, 24 август куни Шеробод туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган педагог ўқитувчилар учун шўъба йиғилишлари куннинг биринчи қисмида туман халқ таълими бўлими методистлари ҳамда илғор тренинг ўқитувчилари томонидан ўтказилди. Туман маданият ва аҳоли дам олиш марказий биносида куннинг иккинчи ярмида туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги таълим муассасаларнинг директорлари, уларнинг барча ўринбосарлари ҳамда ўтган ўқув йили давомида алоҳида ўрнак кўрсатга фан ўқитувчилари "УСТОЗЛАР МИЛЛИЙ ФОРУМИ" да иштирок этишдилар.

865533
0

ЭКОЛОГИК МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Бугун Шеробод тумани ҳокимлиги мажлислар залида Сурхондарё вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Р.Сафарова иштирокида кўчат экиш ва уларни ўз вақтида парваришлаш, шунингдек, чиқиндиларни қайта ишлаш тўғрисида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

865533
0

12 НАФАР ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛА ФАРЗАНДЛАРИНИНГ СУННАТ ТЎЙЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Шеробод туманидаги 3-сектор ҳудудида 12 та маҳалла мавжуд. Мустақиллигимизнинг 31 йиллик шодиёналари арафасида туман ҳокимлиги ҳамда 3-сектор раҳбари ташаббуси билан мазкур маҳаллаларнинг ҳар биридан хатлов натижасида энг эҳтиёжманд оилалар аниқланиб, уларнинг 12 нафар фарзандларига суннат тўйлари ўтказиб берилди. 

Бугун 24 август куни эрта тонгдан тўй болалар дастлаб 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Ў.Шукуров бошчилигида Имом Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий зиёратгоҳида бўлишди. Шундан сўнг туманимиздаги “Бахтбек” тўйхонасида улар катта тантаналар билан кутиб олинди. Тадбир давомида сўзга чиққанлар тўй болаларни табриклаб, уларга яхши тилаклар билдиришди. 

865533
0
Рўйхатдан ўтиш
26 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси