Шеробод тумани ҳокимлиги
ШЕРОБОД ТУМАНИ ҲОКИМИ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Бугун, 3 август куни Шеробод тумани ҳокими З.Давлатов туманнинг 1-сектори ҳудудида жойлашган “Ғамбур” ҳамда “Қўрғон” маҳаллалари ёшлари билан учрашди. Ҳоким дастлаб туман йигит-қизларини юртимизда олиб борилаётган кенг ислоҳотлардан хабардор этди. Шундан сўнг ёшларнинг муаммо ва таклифларига қулоқ тутилди. Учрашувларда асосан, ёшлардан ишга жойлашиш, кредит олиш ва моддий ёрдам билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди ва аксарият мурожаатлар манзилнинг ўзида ечим топган бўлса, маълум вақт ва маблағ талаб этадиганлари юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар юклатилди.

523474
0

Табиий ва ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлиги бўйича тарғибот тадбири бўлиб ўтди

Бугун, 3 август куни 3-сектор ҳудуди “Каттабоғ” маҳалласида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ва "Шерободтумангаз" газ таъминоти бўлими ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ёнғин хавфсизлиги бўйича тадбир ташкил этилиб, аҳоли хонадонларини ис газидан заҳарланишни олдини олиш бўйича тарғибот ва профилактик текширувлар ўтказилди.

523474
0

“Маънавият соати” ўтказилди

Бугун, 3-август куни Республика Маънавият ва маърифат маркази Шеробод туман бўлинмаси ва туман ҳокимлигининг диний ишлар бўйича масъуллари билан ҳамкорликда “Ёшлик” маҳалласида жойлашган Шеробод туман Санитария – эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлик хизматининг раҳбар ва ходимлари иштирокида “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси”нинг мазмун-моҳияти юзасидан тарғибот ишлари олиб борилди.

523474
0

ЧОРВАЧИЛИК - СЕРДАРОМАД СОҲА

Бугунги кунда Шеробод туманининг 3-сектори ҳудудида жойлашган “Нуртепа” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Шерзод Қувватов ҳам ана шу соҳа ривожига хизмат қилиб, узоқ йиллардан буён хонадонида қорамол парваришлаб келмоқда. Маҳаллий бозорлардан 6-8 млн сўмга харид қилинадиган қорамоллар 2-3 ой мобайнида яхши парвариш қилинганидан сўнг фуқаро томонидан 10-12 млнгача пулланиб, ўртача 200-250 млн даромад олинмоқда.

523477
0

Тарғиботчи аёлларнинг навбатдаги йигилиши бўлиб ўтди

Бугун, 2 август куни туман ҳокимлиги мажлислар залида 30 нафар туман тарғиботчи аёлларининг навбатдаги йигилиши бўлиб ўтди.

525032
0
Рўйхатдан ўтиш
9 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси