Шеробод тумани ҳокимлиги
Шеробод туманидаги фуқароларга субсидия асосида тикув машиналари топширилди

Ушбу субсидиялар “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйҳатда турувчи фуқароларнинг мурожаатлари бўйича уларнинг ўзини-ўзи банд қилиши ва доимий даромадга эга бўлишлари мақсадида берилиши назарда тутилган.

Хусусан, бугун 31 август куни Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг вилоят бошқармаси бошлиғи Ш.Жўраев, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Панжиев, туман ҳокими ўринбосари - оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи А.Боймуродова, туман маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази бошлиғи К.Ҳазратқуловлар томонидан Шеробод туманида яшовчи 19 нафар вақтинча ишсиз хотин-қизларга ҳоким ёрдамчилари тавсияси билан субсидия асосида "Zoje" ҳамда "Mauser" номли тикув машиналари топширилди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
55 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси