Сурхондарё вилояти Шеробод тумани Абу Али Ибн Сино Жамоатчилик саломатлик тиббиёт техникуми Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти Ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда 250 га яқин ёшлар, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Шеробод туман Кенгаши раиси, шунингдек бошқа масъуллар иштирок этишди.
Ички туризмни ривожлантириш, сайёҳлар оқимини ошириш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамкорлигида 2022 йилнинг 14-17 сентябрь кунлари давомида Самарқанд шаҳрида жойлашган 11 та олий таълим муассасаларининг Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи 6 мингга яқин талабаларини вилоятлар кесимида мамлакат бўйлаб саёҳатлари ташкил этилмоқда.
Шеробод туманида "Маънавият фестивали" доирасидаги тадбирлар давом этмоқда. Бугун, 14 сентябрь куни тумандаги “Олтин воҳа” маҳалласида Истиқбол, Шеробод ҳамда Олтин воҳа маҳаллалари аҳолиси учун бир гуруҳ олим ва шоирлар, қўшиқчи санъаткорлар, театр ва кино арбоблари иштирокида “Янги Ўзбекистонда эл-азиз, инсон-азиз” шиори остида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.
Шеробод туманида "Маънавият фестивали" доирасидаги тадбирлар давом этмоқда. Жорий йилнинг 13 сентябрь куннинг иккинчи қисмида тумандаги "Бобур" номли истироҳат боғида Баҳор, Катта ҳаёт, Ғамбур, Дўстлик, Ғуржак-1 маҳаллалари аҳолиси учун бир гуруҳ олим ва шоирлар, қўшиқчи санъаткорлар, театр ва кино арбоблари иштирокида “Янги Ўзбекистонда эл-азиз, инсон-азиз” шиори остида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024