30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан жойларда сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашувлари ташкил этилмоқда. Ана шундай учрашувлардан бири туманимиздаги 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Ў.Шукуров томонидан ташкил этилди. Унда 3-сектор ҳудудида истиқомат қиладиган йигит-қизлар қатнашишди.
Бугун, 29 июнь куни туман ҳокими З.Давлатов ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммоларига қулоқ тутди. Туман ҳокимлиги мажлислар залига йиғилган йигит-қизлардан асосан ишга жойлашиш, кредит олиш каби масалаларда мурожаатлар келиб тушди.
Бугун эрта тонгдан кун ёришмасиданоқ Шеробод туманидаги Имом Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий зиёратгоҳи нуроний онахонлар-у отахонлар билан гавжум бўлди. Боиси вилоятимиздаги 8 та ҳудуд, хусусан, Термиз шаҳри, Термиз, Шеробод, Ангор, Музработ, Шўрчи, Узун, Қумқўрғон туманлари нуронийлари ушбу манзилда муборак Ҳаж сафарига жўнаб кетиш учун жам бўлишди.
Маълумки, БМТнинг 2015 йил 10 июндаги “2020 йилда аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш борасидаги принциплар ва тавсиялар” резолютсияси қабул қилинган ва унга асосан, БМТга аъзо давлатлар ҳар ўн йилда камида бир марта аҳолини рўйхатга олишни ўтказиши белгилаб қўйилган. Айни пайтда, МДҲ давлатларида бу жараёнга тайёргарлик бошланган. 2019 йилнинг октябр ойида Озарбайжон ва Беларус давлатларида аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказлди. Жорий йилда Арманистон, Россия, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон давлатларида мазкур тадбирни ўтказиш режалаштирилган.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2023