Ушбу бўлиб ўтган сайёр қабулда фуқаролар томонидан моддий ёрдам, олий таълим муассасаси тўлов контракти, кредит, газ, электр, йўл ва бошқа соҳаларда 50 яқин мурожаатлар келиб тушди. Шундан 7 таси жойида ҳал этилган бўлса 10 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қолган 27 та мурожаатга вақт ва ўрганиш талаб этилганлиги учун ечими юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш ҳамда ушбу мурожаатларни белгиланган муддатда ҳал этиш бўйича мутасадди идора ва ташкилотлар масъулларига тегишли топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024