Шеробод тумани ҳокимлиги
ШЕРОБОД ТУМАНИ ҲОКИМИ “ЁШЛИК” ҲАМДА "ХЎЖГИ" МАҲАЛЛАЛАРИ АҲОЛИСИ УЧУН САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ

Бугун, 21 сентябрь куни Шеробод тумани ҳокими З.Давлатов, туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирокида туманнинг “Ёшлик” ҳамда "Хўжги" маҳаллалари аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди. Қабулда дастлаб туман раҳбари юртимизда олиб борилаётган кенг ислоҳотлардан аҳолини хабардор этди. Шундан сўнг фуқароларнинг муаммо ва таклифлари тингланди.

845683
0

ОБОДЛИК ЙЎЛИДА

Шеробод туманида ободлик ишлари давом этмоқда. Айни кунларда “Қишлоқбозор” ва “Чуқуркўл” маҳаллаларини боғловчи кўприкнинг қурилиши давом эттирилмоқда. Бугун, 21 сентябрь куни туман ҳокими З.Давлатов мазкур кўприк қурилаётган ҳудудда бўлиб, жараёнлар билан яқиндан танишди.

845697
0

ТАБРИКЛАЙМИЗ!

Жорий йилнинг 20 сентябрь куни "Янги Ўзбекистонда, эл азиз, инсон азиз" шиори остида Сурхондарё вилояти отинойилари ўртасида ташкил этилган кўрик танловнинг вилоят босқичи ўтказилди.

845697
0

КОРРУПЦИЯНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Куни кеча туманимиздаги 41-сон манзил колониясида бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ходимлари томонидан коррупциянинг олдини олиш мақсадида навбатдаги тарғибот тадбири ўтказилди.

845706
0

Халқ депутатлари Шеробод туман Кенгашининг навбатдаги 54-сессияси ўз ишини якунлади

Сессия ишида ўн саккизта масала кўриб чиқилди. Хусусан, “Темир дафтар”га киритилган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, шунингдек, уларнинг дафтардан чиқариш бўйича амалга оширилаётган ишлар, Фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишни амалга ошириш ва шунга ўхшаш қатор масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

845813
0
Рўйхатдан ўтиш
13 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси