Юртимизга олтин куз ўз сепини ёйиши билан далаларда "оқ олтин" ҳосилини йиғиш ишлари бошлаб юборилиши барчамизга аён.
Жорий йилда Шеробод туманида 7750 гектар ер майдонига туманда мавжуд 295 та фермер хўжаликлари томонидан пахта экилган эди. Айни кунларда ушбу пахта ҳосилини йиғиш ишлари туманда уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.
Сурхондарё вилоятида кўп хонадонли уй-жой фондига туташ ҳудудларда болалар ва спорт майдончалари ва ўйингоҳлари ташкил этилмоқда. Бундай масканлар нафақат болаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, балки саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни жисмонан чиниқтиришда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.
Бугун, 23 сентябрь куни туман ҳокими З.Давлатов туман ҳокимлигида навбатдаги қабулини ўтказди. Қабулда тумандаги корхона ва ташкилотлар масъуллари, тегишли масъуллар ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоллари иштирок этишди.
Ушбу ўқув соати Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ташкил этилган бўлиб, унда туман ҳокими, ҳоким ўринбосарлари, ҳокимлик аппарат ходимлари шунингдек бўлим ва бошқа тегишли масъуллар қатнашдилар.
Куз-қиш мавсуми бошланишига анча вақт бор. Аммо унга тайёргарлик ишлари ҳудудларда аллақачон бошлаб юборилган. Боиси, иситиш мавсуми тайёргарликни яхши кўради. Мавсум вақтида турли кўнгилсизлик, нохушликлар олди олиниши тадорик сифатига боғлиқ.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025