Шунга кўра жорий йилнинг 19 сентябрь куни туманнинг “Узунсой” маҳалласида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 97-моддаси 2-қисмига асосан содир этилган қотиллик жиноят ушбу маҳаллада бугун, 29 сентябрь куни
47-умумтаълим мактабида Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник А.С.Исмоилов, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник Ў.Шукуров, 4-сектор раҳбари, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Ш.Жумаевлар, шунингдек, “Сурхон давлат қўриқхонаси” масъуллари ҳамда “Овчилик жамияти” раҳбари, маҳалла раислари ҳамда нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари, тумандаги барча овчилар, фуқаролар ва бошқа тегишли мутасаддилар иштирокида муҳокама қилинди. Муҳокама чоғида жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ва шароити ҳақида сўз юритилди. Бу каби кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш учун ҳар бир маҳаллада ишларни жадаллаштириш лозимлиги, ҳар бир раҳбар лоқайдлик ва бепарволикка берилмай ўз хизмат вазифасини масъулият билан бажариши кераклиги алоҳида таъкидланди. Маҳалладаги бешлик маҳаллада келиб чиқаётган турли низоларни вақтида ўрганиб, уларни бартараф этишга масъул эканлиги юзасидан фикр билдирилди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024