Шеробод тумани ҳокимлиги
ШЕРОБОД ТУМАНИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИ Ш.ЖУМАЕВНИНГ ҲИСОБОТИ ВА ТАДБИРКОРЛАРГА МУРОЖААТИ

Энг муҳими, туманимиз солиқ тўловчилар томонидан 3 чорак давомида
18,6 миллиард сўм миқдорида солиқ тўланиб, белгиланган прогноз режаси
1,4 миллиард сўм ортиғи билан бажарилди. Бюджетга йўналтирилган маблағларнинг асосий қисми 9,9 миллиард сўми, яъни 53,2 фоизи юридик шахслар, 8,7 миллиард сўми ёки 46,8 фоизи эса жисмоний шахслар ҳиссасига тўғри келди.

Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, жорий йил учун туманимиздаги жисмоний шахсларнинг ер ва мол-мулк объектларига 18,2 миллиард сўм солиқ ҳисобланган бўлиб, бугунги кунга қадар 12,7 миллиард сўми солиқ тўловчилар томонидан тўлаб берилди.

Солиқлар давлат ғазнасининг асосий манбаидир. Юртимиз истиқболи, ватандошларимизнинг фаровон турмуши, мудофаа қудрати, таълим ва тиббиёт тараққиёти бевосита сизу биз тўлаётган солиқларга боғлиқдир. Шу боис солиқларни тўлаб, эзгу ва хайрли ишларга ўз ҳиссамизни қўшайлик. 

Шуҳрат Жумаев, 

Шеробод тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
44 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси