Шеробод тумани ҳокимлиги
КОНСТИТУЦИЯВИЙ ИСЛОҲОТЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

“Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасига бағишланган

381408
0

Муборак Ҳаж сафарига кетган зиёратчиларимиз муносиб кутиб олинди

Сурхондарёдан Ҳаж сафарига бориб қайтаётган 615 нафар фуқаролардан 1-рейсда 240 нафари, яъни 1-гуруҳ: Термиз шаҳри ва Термиз тумани, 2-гуруҳ: Шеробод, Ангор, Музработ туманлари, 3-гуруҳ: Шўрчи тумани, 4-гуруҳ: Узун тумани,5-гуруҳ: Узун ҳамда Қумқўрғон туманларида истиқомат қилувчи фуқаролар 25 июль куни маҳаллий вақт билан кеч соат 23:35да Жидда шаҳридан Қарши шаҳрига етиб келишган ва бугун эрта тонгда улар туманимиздаги Имом Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий мажмуасида муносиб кутиб олинди.

381409
0

ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ - ХАЛҚ ТАЯНЧИ

Бугун, 26 июль куни Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Сурхондарё вилоятига Республикадан бириктирилган вакил Б.Ғафуров, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи Ш.Жўраев ҳамда Шеробод туманидаги масъуллар ҳоким ёрдамчилари томонидан камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишишди.

380145
0

ЁШЛАР - ДАВЛАТ ЭЪТИБОРИДА

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари ҳисобидан Шеробод туманидаги 10 нафар "Ёшлар дафтари"да турган ёшларнинг тўлиқ сафарбарлик чақирув резерви учун тўловлари тўлаб берилди. Қолаверса, "Ёшлар дафтари"да турадиган яна 16 нафар ёшларга ҳам ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг
4 баравари миқдорида маблағ ажратилди.

382032
0

“Ойинли” маҳалласи ёшлар етакчиси “Фидойи ёшлар етакчиси” Республика танловининг вилоят босқичида 2-ўринни қўлга киритди

Жорий йилнинг 21 июль куни Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази”да “Фидойи ёшлар етакчиси” Республика кўрик-танловининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтган эди. Унда вилоятдаги 721 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг ёшлар етакчилари фаол иштирок этишди. Ҳудудлардан сараланган 15 нафар маҳалла ёшлар етакчилари вилоят босқичида 4 та “Ёшлар сиёсати билимдони”, “Самарали фаолият”, “Инновацион ижтимоий лойиҳа”, “Иқтидор ва истеъдод” шартлари бўйича билим ва иқтидорларини синовдан ўтказишди.

382035
0
Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси