Бугун, 19 октябрь куни Халқ депутатлари Шеробод тумани Кенгашининг Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, туризм, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Бугун, 15 октябр куни туманимиздаги “Уч ёғоч” ва “Пошхурт” маҳалласи хотин-қизлари учун туман Адлия бўлими, туман Давлат хизматлари маркази, маҳалла фуқаролари йиғини раислари, хотин-қизлар фаоллари ва ҳоким ёрдамчилари иштирокида “15-октабр - Халқаро қишлоқ аёллари куни” муносабати билан тадбир уюштирилди..
Бугун, 15 октябрь куни туман ҳокими З.Давлатов иштирокида туманнинг 1-сектори ҳудудида жойлашган “Катта ҳаёт” ҳамда “Ғамбур” маҳаллаларида ёшлар ҳамда аҳоли вакиллари билан учрашувлар ташкил этилди. Ҳоким дастлаб ёшларни юртимизда олиб борилаётган кенг ислоҳотлардан хабардор этди. Шундан сўнг ёшларнинг муаммо ва таклифларига қулоқ тутилди.
Давлат солиқ қўмитасининг тегишли топшириғи асосан секторлар раҳбарлари ойига камида икки марта ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари билан учрашув ва суҳбатлар ўтказиб бориш тартибини жорий этилган.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2023