Бугун, 11 декабрь куни Шеробод туманининг "Мажнунтол" маҳалласи ҳудудидаги ер майдонида Ўзбекистон Давлат Экология қўмитаси, БМТ, Афғон фуқароларини ўқитиш таълим маркази, Сурхондарё вилояти ҳамда Шеробод тумани ҳокимлиги ва бошқа ҳамкорлар ташаббуси билан "Яшил макон" лойиҳаси доирасида "Дўстлик боғи"ни ташкил этиш мақсадида дастлабки саъй ҳаракатлар олиб борилди.
Бугун, 10 декабрь куни тумандаги 8-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳиясининг 30 йиллиги муносабати билан туман ҳокимлиги, туман маънавият ва маърифат бўлинмаси, 8-сонли БМСМ ҳамда бошқа ҳамкорлар томонидан байрам тадбири уюштирилди.
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 25 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги 438-сонли Қонунига мувофиқ юртимизда декабрь ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни этиб белгиланган.
Шунга мувофиқ, Шеробод туманида ҳам мазкур сана кўтаринки рухда нишонланди. Дастлаб туман ҳокими З.Давлатов туман ҳокимлиги мажлислар залида бир гуруҳ намунали фермер ва томорқа ер эгаларига “Илғор фермер” ҳамда “Намунали томорқачи” кўкрак нишонлари ва байрам совғаларини топширди.
Бугун, 9 декабрь куни туман ҳокими З.Давлатов туман ҳокимлигида навбатдаги қабулини ўтказди. Қабулда туман ҳокими ўринбосарлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, тегишли масъуллар, маҳалла фуқаролар йиғини раислари ҳамда хотин-қизлар фаоллари иштирок этишди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги муносабати билан фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро суди судьяси М.Намозов ҳамда Шеробод туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Хакимовлар иштирокида тумандаги 2-умумтаълим мактабида ўқувчиларга конституция тарғиботи юзасидан дарслар ўтилди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024