Шеробод тумани ҳокимлиги
СОҒЛОМ МИЛЛАТ - СОҒЛОМ КЕЛАЖАК

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида куни кеча туман ҳокимлиги ҳамда ДХХ томонидан туманимизнинг “Чўйинчи” маҳалласи ҳудудида жойлашган спорт мажмуасида тумандаги барча корхона, ташкилот ва муассаса ходимлари иштирокида спортнинг футбол, шахмат-шашка ва стол тенниси турларидан ўртоқлик учрашувлари ташкил этилди.

316413
0

ТИНЧЛИГИМИЗ ПОСБОНЛАРИ ҲАМИША ЭЪТИБОРДА

25 – октябрь – “Ички ишлар органлари ходимлари куни” муносабати билан кеча туманимизнинг “Баҳор” амаҳалласи ҳудудида жойлашган “Офарин” тантаналар саройида соҳа ходимлари камтарона дастурхон атрофида жам бўлиб, бир пиёла чой устида дилдан суҳбат қуришди.

316413
0

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ШЕРОБОД ТУМАН КЕНГАШИНИНГ 56-СЕССИЯСИ ЎЗ ИШИНИ ЯКУНЛАДИ

Сессия кун тартибидан ўрин олган барча масалалар депутатлар томонидан муҳокама этилиб, тегишли Қарорлар қабул қилинди.

Айниқса, Шеробод туман маҳаллий бюджетининг 2022-йил
3-чорак даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

316579
0

ЁШЛАРНИ ҲАРБИЙ ВАТАНПАРВАРЛИК РУҲИДА ТАРБИЯЛАШ МАҚСАДИДА МУСОБАҚА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Бугун 25 октябрь куни туманимиздаги спорт мактабида туман ҳокимлиги, туман маънавият ва маърифат бўлинмаси, туман мудофаа ишлари бўлими, Миллий гвардия Шеробод тумани Қўриқлаш бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда, “Ватанпарвар” ташкилоти туман ўқув спорт техник клуби билан ҳамкорликда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида спортнинг армрестлинг, пневматик қуролдан ўқ отиш, арқон тортиш ва тош кўтариш турларидан мусобақалар ташкил этилди. Унда ўқувчи ёшлар фаол қатнашишди.

317298
0

"ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ" НИШОНЛАНДИ

Бугун, 25 октябрь куни Шеробод туманида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ташкил этилганлигининг 31 йиллиги ва “25 октябрь – Ички ишлар идоралари ходимлари куни” муносабати билан туман маданият марказида байрам тадбири ташкил этилди.

317310
0
Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси