Бугун 27 октябрь куни Шеробод тумани “Уч ёғоч” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмда Шеробод туман адлия бўлими, туман Давлат хизматлари кўрсатиш маркази, туман юридик хизмат кўрсатиш маркази ва Халқ депутатлари Шеробод туман кенгашининг депутатлари иштирокида “Ёшларни ёт ғоялар таъсирига берилишини олдини олиш ва қонунчиликдаги янгиликлар" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Бугун, 27 октябрь куни туманимизнинг “Катта боғ” маҳалласи ҳудудида жойлашган 37-давлат мактабгача таълим ташкилотида “Меҳржон” ҳосил байрами ўтказилди. Унда мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари томонидан тайёрланган байрам дастури йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди. Жажжи болажонлар ижросидаги гўзал куй-қўшиқлар, рақслар барчага манзур бўлди.
Куни кеча туманимиздаги “Тўғиз” қишлоғида туман ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи А.Боймуродова, туман ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, лейтенант С.Ҳудойқулова, туман тарғибот гуруҳи раҳбари Т.Чориева, Халқ депутатлари Шеробод туман Кенгаши депутати Н.Саидовалар иштирокида “Қайнонам, онам, келиним, қизим” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирининг 2022 йил 30 сентябрдаги 231-ум-сонли “Жисмоний ва юридик шахсларга маҳалладан туриб давлат хизматлари кўрсатишда қўшимча қулайликлар яратишни таъминлаш тўғрисида”ги буйруғининг ижросини таъминлаш мақсадида Шеробод тумани марказидан 40 км узоқликда жойлашган тоғли Пошхурт қишлоғи аҳолиси учун Давлат хизматлари марказининг "Уч ёғоч" филиали очилиши , шу ерлик халқ вакилларининг давлат хизматларидан маҳалланинг ўзида туриб фойдаланиш имконияти яратилганлиги барчани бирдек қувонтирди.
Бугун, 27 октябрь куни Шеробод жомеъ масжиди имом ноиби С.Пўлатов иштирокида тумандаги 41-сон манзил колониясида маҳкумлар билан учрашув ўтказилди. Унда бугунги кунда юртимизда олиб борилаётган кенг-кўламли ислоҳотларнинг барчаси инсон қадрини улуғлаш йўлида эканлиги таъкидланди. Бугунги дориломон кунларга шукрона айтиб, тинч ва осуда юртимиз равнақига ҳисса қўшиш ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчи эканлиги алоҳида эътироф этилди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2023