Шеробод тумани ҳокимлиги
Шеробод туманида 61 та солиқ тўловчининг 2 миллиард 903,0 миллион сўмлик солиқ қарзи ҳисобдан чиқарилди

Бугунги кунда Шеробод туманида фаолият юритаётган тадбиркорлар сони 3400 нафардан ортиқ бўлиб, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш, тизимни жадал рақамлаштириш борасидаги изчил ишлар натижасида туман миқёсида юридик ва жисмоний шахслар томонидан солиқ мажбуриятларининг ихтиёрий бажарилиши 94 % га етди.

2022 йилнинг 27 декабрь ҳолатига туманимиз солиқ тўловчилари томонидан жорий йилнинг ИВ чорагида 19 миллиард 860,4 миллион сўм миқдорида солиқ тўланиб, белгиланган прогноз режаси 1 миллиард 560,4 миллион сўм ортиғи билан бажарилди. Бюджетга йўналтирилган маблағларнинг асосий қисми 11 миллиард 057,0 миллион сўм ёки 55,6 фоизи юридик шахслар, 4 миллиард 303,9 миллион сўм ёки 21,6 фоизи жисмоний шахслар, 4 миллиард 499,5 миллион сўм ёки 22,8 фоизи эса бошқа йиғим ва мажбурий тўловлар ҳиссасига тўғри келди.

Солиқ турлари бўйича таҳлил этадиган бўлсак, тушумнинг 9 миллиард 323,7 миллион сўм ёки 46,9 фоизини жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, 4 миллиард 303,9 миллион сўм ёки 21,6 фоизини жисмоний шахсларнинг ер ва мол-мулк солиғи, 1 миллиард 372,2 миллион сўми ёки 6,9 фоизини айланмадан олинадиган солиқ ҳамда қолган 4 миллиард 860,6 миллион сўм ёки 24,6 фоизини эса бошқа солиқлар ва  йиғимлар ташкил этди.

Президентимизнинг “Таъсирчан солиқ механизмини қўллаш натижасида ҳосил бўлган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тўғрисида”ги фармонига асосан бўш турган ва фойдаланилмаётган объектларга қўлланилган таъсирчан солиқ механизми бўйича туманимиздаги жами 61 та солиқ тўловчининг 2 миллиард 903,0 миллион сўмлик солиқ қарзи ҳисобдан чиқарилди.

Бундан ташқари, жорий йилнинг ўтган даврида 4 та корхонага 120,6 миллион сўмлик солиқ қарзини тўлаш муддатини ўзгартириш имконияти берилди.

Давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан хўжалик юритувчи субъектлар билан ўтказилган бевосита мулоқотлар ва кенг кўламли тушунтириш ишлари натижасида 694 та корхонада норасмий ишлаётган жами 1 591 нафар фуқаролар қонуний тартибда ишлай бошладилар.

Жумладан, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналаридаги 1146 нафар, қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган 395 нафар, савдо ва умумий овқатланиш корхоналаридаги 46 нафар, қурилиш корхоналаридаги 4 нафар фуқароларнинг фаолияти легаллаштирилди ва бюджетга 190,9 миллион сўм қўшимча маблағ йўналтирилди.

  Солиқ соҳасидаги автоматлаштирилган ахборот тизимлари иш унумдорлигининг ортиши ва хизмат кўрсатиш сифатининг ошишини таъминламоқда.

Жорий йилнинг 26 декабрь ҳолатига “Э-ижара” автоматлаштирилган ахборот тизими (АТТ) орқали туманимизда 1193 та кўчмас мулк ижара шартномалари солиқ органларида ҳисобга қўйилди. Шундан 198 таси юридик шахслар, 995 таси жисмоний шахслар билан тузилган кўчмас мулк ижара шартномаларидир.

Шунингдек, “Э-имтиёз” АТТ орқали жами 1332 та ҳолатда 243 та корхоналарга 2 миллиард 164,9 миллион. сўм миқдорида ер, мол-мулк ва айланмадан олинадиган солиқ (АОС) турларидан имтиёз қўлланилди. 

Тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш  мақсадида берилаётган бу каби солиқ имтиёзлари ва енгилликлари хусусий секторни ривожлантириш ва шу аснода иқтисодий барқарорликни таъминлашга хизмат қилмоқда.

 

Шуҳрат Жумаев,

Шеробод туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
27 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси