Бугун, 18 декабрь куни Шеробод туманининг Қорабоғ маҳалласида туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, туман спорт бўлими ва бошқа ҳамкорлар томонидан Беш ташаббус олимпиадаси доирасида 6 та вазн тоифасида маҳалла ёшлари ўртасида кураш мусобақалари ўтказилди. Унда туманнинг 48 та маҳалласидан 500 нафардан ортиқ ёшлар қамраб олинди.
Бугун, 17 декабрь куни туманнинг 2-сектор ҳудудида жойлашган 8-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида туман ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бўлими, Фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлар аро суди, туман Адлия бўлими, туман Ички ишлар бўлими ҳамда Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш туман бўлими, шунингдек, Шеробод тумани жоме масжиди билан ҳамкорлигида тумандаги ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни яраштириш бўйича суҳбат ўтказилди.
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги фахрийлар Кенгаши фахрийси истеъфодаги генерал майор Т.С.Муродхўжаев Шеробод туманига ташриф буюриб, "Катта боғ" маҳалласида жойлашган Ёшлар марказида профилактика инспекторлари, кенг жамоатчилик вакиллари, маҳалла фаоллари, нуронийлар ва ёшлар билан учрашув ўтказди.
Бугун, 16 декабрь куни Шеробод туманида Сурхондарё вилояти “Аёл ва шодлик” ННТ ташаббуси билан “Одам савдосига қарши курашиш ва хавфсиз миграция” мавзусида аёллар ва ёшлар ўртасида ўтказилган социологик тадқиқот якунлари бўйича Шеробод туманидаги маҳалла хотин-қизлар фаоллари ҳамда ёшлар етакчилари учун давра суҳбати ўтказилди. Унда дастлаб вилоят “Аёл ва шодлик” ННТ раҳбари Г.Юсупова сўзга чиқиб, ташкилот ҳамда лойиҳанинг мақсад ва вазифалари юзасидан иштирокчиларга тушунтиришлар берди.
Бугун, 16-декабрь куни халқ депутатлари Шеробод туман Кенгаши доимий комиссияларининг навбатдаги мажлиси ўтказилди.
Мажлис кун тартибида туман Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритиладиган масалалар юзасидан тегишли мансабдор шахслар ҳисоботлари эшитилди. Жумладан, туманда сув ресурсларини бошқариш, сув хўжалиги обектларининг техник ҳолатини яхшилаш, шунингдек, сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш ҳолати, фермер хўжаликларининг ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлиги ҳақидаги масалалар муҳокама этилди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024