Хусусан, жиноят, фуқаролик ва иқтисодий судлар томонидан ҳукм ҳамда қарорларни қабул қилишда янги конституция қоидалари тўғридан-тўғри қўлланилмоқда. Бу борада 2023 йил 23 июнда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан - тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги қарори ҳам қабул қилинган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг янги таҳрири
2023 йил 1 майдан эътиборан кучга кирди. Бунда 2023 йил 30 апрел куни бўлиб ўтган референдум натижаларига кўра, 11 та моддадан иборат тегишли ўзгартиришлар асос бўлди. Бунга қадар 1992 йилдан буён конституцияга жами 15 марта ўзгартиш киритилган эди. Бу сафар эса ўзгаришлар кўлами катталиги сабаб ҳужжатнинг янги таҳрири қабул қилинди. Янгиланиш натижасида, бош қомусдаги моддалар сони 128 тадан 155 тага, ундаги нормалар эса 275 тадан 434 тага ҳамда конституциямиз 65 фоизга янгиланди.
Хусусан, янги таҳрирдаги конституциямизнинг асосий янгиликлари аввало
О'збекистон – суверен демократик ҳуқуқий ва ижтимоий давлат экани қат'ий белгилаб қо'йилган. О'збекистон халқаро муносабатларнинг то'ла ҳуқуқли суб'екти ҳамдир. Мамлакатимиз ташқи сиёсати давлатлар суверен тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик, чегаралар бузилмаслиги, ҳудудий яхлитлик, низоларни тинч ё'л билан ҳал этиш, бошқа давлатлар ички ишларига аралашмаслик ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умуме'тироф этилган бошқа принтсип ва нормаларига асосланади.
Бундан ташқари, Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари устуворлиги – ҳуқуқий давлатнинг олий мақсади этиб белгиланди. Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг ажралмас ҳуқуқидир ва у қонун билан муҳофаза қилинади.
Алоҳида таъкидлаш жоизки, Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидир. Давлат хотин-қизлар ва эркакларга жамият ҳамда давлат ишларини бошқаришда, шунингдек, жамият ва давлат ҳаётининг турли соҳаларида тенг ҳуқуқ ва имкониятларни та'минлайди.
Шу билан бирга, конституциямизнинг 47-моддасида “Ҳар ким уй-жойли бўлиш ҳуқуқига эга.
Ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмас ёки уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланади.
Давлат уй-жой қурилишини рағбатлантиради ва уй-жойга бўлган ҳуқуқнинг амалга оширилиши учун шарт-шароитлар яратади.
Аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларини уй-жой билан таъминлаш тартиби қонун билан белгиланади.” дея белгилаб қўйилган.
Хулоса қилиб айтганда, айни вақтда амалга оширилаётган шиддатли ислоҳотларнинг асл моҳияти давлатимизнинг тинчлигига ва иқтисодиётни ривожлантириш ҳамда шу орқали халқ фаровонлигига эришиш учун беқиёс хизмат қилаолади.
Шеробод туманлараро иқтисодий суди раиси
У.У.Тожийев
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024