Шеробод тумани ҳокимлиги
ЮРТИМИЗДА ИНВЕСТИЦИЯВИЙ ВА ИШБИЛАРМОНЛИК МУҲИТИНИ ҲАМДА МУЛК ҲУҚУҚИНИ СУД ОРҚАЛИ ҲИМОЯ ҚИЛИШНИНГ КОНСТИТУЦИЯВИЙ КАФОЛАТИ

Мамлакатимизда қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлашнинг асоси сифатида мулк ҳуқуқини суд орқали ҳимоя қилиш конституциявий ислоҳотларнинг муҳим устувор йўналиши бўлганлиги боис, мамлакатимиз иқтисодиётида инвестицияларнинг ўрни муҳим аҳамиятга эгалиги ҳамда кириб келаётган инвестиция ҳажмининг ошаётганлиги инвесторларнинг ҳуқуқларини суд ҳимоясининг самарали тизими яратилишини тақозо этмоқда.

Ушбу чора-тадбирларнинг давоми сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2020 йил 24 июль кунидаги ПФ-6034-сонли Фармони асосида суд-ҳуқуқ соҳасида белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш, фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини юксалтириш, ишларни судда кўриш сифатини ошириш ҳамда холис, адолатли ва қонуний суд қарорларини қабул қилиш учун тарафларнинг тенглиги ва тортишувчанлигини амалда таъминлаш механизмларини кенгайтириш мақсадида Олий суд тузилмасида йигирма миллион АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда инвестицияни амалга оширган жисмоний ёки юридик шахслар ва давлат органлари ўртасида юзага келадиган инвестициявий низолар ҳамда рақобатга оид ишларни кўриш ваколати берилган судлов таркиби ташкил этилди.

Энди йирик инвесторлар, ўз хоҳишига кўра, низони ҳал қилиш учун тўғридан-тўғри Олий судга мурожаат қилиши мумкин. Яъни, инвестициявий низолар бўйича йирик инвесторнинг, рақобатга оид ишлар бўйича тарафларнинг хоҳишига кўра, ушбу тоифадаги ишлар бевосита Олий суд томонидан, қолган барча инвестициявий низолар инвесторнинг хоҳишига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари томонидан биринчи инстанция суди сифатида кўрилиши мумкин.

Бунда инвестициявий низолар бўйича ишлар йирик инвесторнинг хоҳишига кўра, рақобат тўғрисидаги ишлар тарафларнинг хоҳишига кўра, бевосита Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан, қолган инвестициявий низолар инвесторнинг хоҳишига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий суди томонидан биринчи инстанция суди сифатида кўрилиши мумкин.

Яъни, шундай имконият яратиляптики, унга кўра инвесторлар, рақобат тўғрисидаги ишлар бўйича тарафлар низони ҳал қилиш учун қайси судга мурожаат қилишни ўзлари танлайди.

Олий судда инвестициявий низолар бўйича махсус судлов таркибининг ташкил этилиши, ушбу тоифадаги ишлар бўйича алоҳида судловлилик қоидаларининг белгиланиши инвесторлар низоларни ҳал қилиш учун турли суд инстанциялари ўртасида узоқ муддат сарсон бўлишларининг олдини олади ва уларнинг муаммолари битта судда ҳал қилинишини таъминлайди. Мамлакатнинг халқаро рейтинглардаги, жумладан “Бизнесни юритиш” (Doing Business) рейтингида ўрнини ошишига хизмат қилади. Шу билан инвесторларнинг одил судловга ишончини кучайтириш орқали республиканинг инвестициявий жозибадорлиги ортади.

Шунингдек, инвесторларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиниши такомиллашиши инвестициявий низоларни тўғри, тез ва самарали ҳал қилинишига, ягона суд амалиётини шакиллантиришга хизмат қилади.

Сурхондарё вилоят суди судьяси
З.Э.Мавлонов

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси