Шеробод тумани ҳокимлиги
Ижтимоий соҳа объектларида иситиш тизими ўрганилмоқда

Айни вақтда Сурхондарё вилояти прокурори С.Турдиев, туман ҳокими З.Давлатов, сектор раҳбарлари ва бошқа масъуллар томонидан ҳудудлардаги таълим муассасалари, шунингдек, ижтимоий соҳа объектларида қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилмоқда.

731227
0

Маҳаллаларда депутатларнинг сайловчилари билан учрашувлари ўтказилмоқда

Бугун, 23-январь куни Ўзбекистон Республикасининг “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ, халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши депутати С.Абдулахатова, Шеробод тумани Кенгаши депутати Б.Сафаров ва О‘збекистон халқ демократик партияси туман Кенгаши раиси М.Мадарқуловлар туманнинг “Ёшлик”, “Буюк ипак ёли” маҳалла фуқаролар йиғинлари сайловчилари билан навбатдаги учрашувини ўтказди.

708085
0

Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш мамлакатимизда ҳар ўн йилда ўтказилади. Аҳолин рўйхатга олишга бир назар солайлик.

Одамлар ҳисобини юритиш амалиёти илк бор милоддан аввалги 3-минг йилликдан бошланган. Бу жараён дастлаб Осиё ва Африка давлатлари, Миср, Месопотамия, Ҳиндистон, Хитой ва Японияни қамраб олган. Бу ислоҳотдан кўзланган мақсад солиқ тўловчилар ва аскарликка яроқли аҳоли сонини аниқлаш бўлган.

Илк ўрта асрларда мазкур тартибот бирмунча такомиллашган. Аҳолини ҳисобга олиш элементлари хўжаликларнинг ёзма китоблар, кадастрлардаги тавсифлари билан уйғунлашган. Уларда одамлар ёки оилалар эмас, балки уй-жой каби солиққа тортиш бирликлари биринчи ўринга қўйилган.

Финляндияда XVI асрнинг ўзиданоқ аҳоли сони рўйхатини олиб боришни бошлашган. Давлатнинг мақсади биринчи ўринда солиққа тортиш ва ҳарбий хизматга чақириш билан боғлиқ бўлган. Ўша даврда Швеция, ўзининг шарқий қисми бўлган Финляндияни қўшганда ҳам аҳолиси кам, камбағал давлат эди. Шу сабабли ҳам йирик йирик маъмурий аппарат ва армияни сақлаб туриш учун ҳарбий хизматга мажбур бўлган ва солиққа тортиладиган аҳоли ва унинг мулки тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиш лозим эди.

Аҳолини рўйхатида жойлашган ва бутун Финляндияни ўз ичига олган ахборот таркиби ўзининг кенг қамровли эканлиги билан ажралиб туради. Ахборот базаси мамлакатнинг мамлакатнинг ҳар бир фуқароси ҳақидаги аниқ ва эътиборга лойиқ маълумотларни ўз ичига олади. Фуқаро тўғрисидаги энг муҳим маълумот унинг исми ва фамилияси, туғилган жойи ва санаси, ҳамда фуқаролигидир. Шунингдек, фуқаронинг оилавий аҳволи (турмуш ўртоғи, фарзандлари ва ота-онаси) ва яшаш жойи тўғрисидаги маълумот ҳам муҳимдир.

732958
0

Сурхондарё вилояти ҳокими Шеробод туманида бўлди

Вилоят ҳокими ҳамда бир гуруҳ масъулларнинг дастлабки манзили туманнинг 2-сектори ҳудудидаги “Бойбулоқ” маҳалласи бўлди.
Дастлаб вилоят раҳбари Шерободлик якка тартибдаги тадбиркор Ш.Ҳасанова томонидан тайёрланган пат, тақир, қоқма, босма каби турдаги гиламлар кўргазмаси билан танишиб, ҳунарманднинг ижодига омад тилади.
Шундан сўнг вилоят раҳбари 29-умумтаълим мактабида 5-синф ўқувчиларининг инглиз тили дарсини кузатиб, ўқувчи ёшлар билан суҳбатда бўлди.
Манзилдаги 29-умумтаълим мактабида тумандаги 48 та маҳалланинг кучли бешлиги аъзолари билан кечган учрашув давомида аҳолига муносиб турмуш шароитини яратиш, камбағалликни қисқартириш, банд бўлмаган фуқароларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш борасидаги қатор вазифа ва топшириқлар белгиланди.
Шунингдек, манзилда фуқаролар билан сайёр қабул ҳам ўтказилди ва уларнинг муаммолари тингланиб, ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди. Таклиф ва ташаббуслар эса қўллаб-қувватланди.

730988
0

Аҳолига арзонлаштирилган кўмир тарқатилмоқда

Иссиқлик таъминотига бўлган эҳтиёж ортган айни кунларда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида туманнинг 2-сектор ҳудуди “Мажнунтол” маҳалласидаги кам таъминланган оилаларга арзонлаштирилган кўмир маҳсулотлари етказиб берилди.

733087
0
Рўйхатдан ўтиш
13 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси