Сўнгги йилларда мамлакатимизда фуқаролар, юридик шахслар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг суд йўли билан ҳар томонлама ва тўла ҳимоя қилинишини таъминлаш, суд соҳасига ахборот коммуникацион технологияларни кенг жорий қилиш, суд мажлисларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ва шу йўл билан фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини ошириш борасида изчил ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда. Шу билан бир қаторда фуқаролар ва тадбиркорлик субъективларининг манфаатлари суд йўли билан ҳимоя қилинишида уларнинг ўзлари ҳам билиши керак бўлган энг асосий мавзулардан бири бу Фуқаролик ишлари бўйича судларда давлат божининг ўрни ва ундан кимлар тўлашдан озод этилганлиги ҳақида қуйидагиларни билишимиз зарур.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг
2-боби 7-моддасида, давлат божини тўлашдан озод қилинадиган жисмоний ва юридик шахсларнинг қатъий рўйхати ушбу қонун билан белгиланганлиги кўрсатилган.
Мазкур қонуннинг 8-моддасида, 44 та ҳолатда фуқаролик ишлари бўйича судларда давлат божини тўлашдан озод қилиниши белгиланган.
Хусусан, 1) даъвогарлар — иш ҳақини ундириш тўғрисидаги даъволар ва меҳнат ҳуқуқлари муносабатларидан келиб чиқадиган бошқа талаблар юзасидан;
2) даъвогарлар — алиментлар ундириш тўғрисидаги даъволар юзасидан;
3) даъвогарлар — меҳнатда майиб бўлганлиги ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланганлиги, шунингдек боқувчиси вафот этганлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан;
4) даъвогарлар — қонунга хилоф равишда ҳукм этганлик, жиноий жавобгарликка тортганлик, маъмурий жазо берганлик туфайли жисмоний шахсга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш билан боғлиқ низолар юзасидан;
5) даъвогарлар — жиноят туфайли етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан;
51) даъвогарлар — тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга етказилган маънавий ва моддий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан;
6) юридик ва жисмоний шахслар — алиментларни ундиришга доир фуқаролик ишлари билан боғлиқ ҳужжатларни уларга берганлик учун;
7) қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда бошқа шахсларнинг қонун билан муҳофаза қилинадиган ҳуқуқлари ҳамда манфаатлари ҳимоя қилинишини сўраб судга ариза билан мурожаат этган юридик ва жисмоний шахслар;
8) юридик ва жисмоний шахслар — давлат ижрочисининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар юзасидан;
9) тадбиркорлик субъектлари тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган давлат органлари ҳамда бошқа органларнинг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилганда;
10) истеъмолчилар — ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилиши билан боғлиқ даъволар юзасидан;
11) товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) хавфсиз бўлиши ва сифати устидан назоратни амалга оширувчи давлат органлари ва истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмалари — истеъмолчиларнинг (истеъмолчилар номуайян доирасининг) манфаатларини кўзлаб бериладиган даъволар юзасидан;
12) даъвогарлар — ўрмон дарахтларини ўзбошимчалик билан кесиш ҳамда ўрмондан фойдаланиш, ўрмонни қўриқлаш ва муҳофаза қилишнинг тартиби ва шартларини бошқача тарзда бузиш туфайли ўрмон фондига етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги ишлар юзасидан;
13) давлат органлари — ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни бузиш тўғрисидаги даъволар юзасидан, шунингдек жисмоний шахсларга тегишли бўлган, тарихий, илмий, бадиий қимматга ёки ўзга маданий қимматга эга бўлган мол-мулкни жисмоний шахслар бу мол-мулкка хўжасизларча муносабатда бўлган ҳолларда жисмоний шахслардан давлат мулкига олиб қўйиш тўғрисидаги ишлар юзасидан;
131) Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш соҳасини назорат қилиш инспекцияси ва унинг ҳудудий инспекциялари — кўп квартирали уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш соҳасида ўз зиммасига юклатилган ваколатларга мувофиқ судларга кўриб чиқиш учун киритиладиган даъволар юзасидан;
14) Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари — палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар бўйича, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан қилинган шикоятлар юзасидан;
15) нодавлат нотижорат ташкилотлари — ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган давлат органларининг ғайриқонуний қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилганда;
Сурхондарё вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси тасарруфидаги профессионал таълим муассасалари ўқувчи ёшларининг илғор ғоя, таклиф ва ташаббуслари билан яқиндан танишиш, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш мақсадида бугун, 23 ноябрь куни Шеробод туманидаги 1-сон касб-ҳунар мактабида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида учрашув ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси бўлим бошлиғи Р. Мирхолиқова, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари У.Қодиров, Шеробод тумани ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи А.Боймуродовалар иштирокида бугун, 21 ноябрь санасида куннинг биринчи қисмида тумандаги маданият марказида, куннинг иккинчи қисмида эса туман ҳокимлиги мажлислар залида Шеробод, Бандихон, Қизириқ туманлари ҳоким ўринбосарлари, маҳалла хотин-қизлар фаоллари, туман адлия бўлими, фуқаролик суди, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, туман тиббиёт бирлашмаси, туман маънавият ва маърифат бўлинмаси, туман ИИБ ҳамда ФХДЁ бўлими масъуллари учун ўқув семинари ўтказилди.
Бугун, 20 ноябрь куни Халқ депутатлари Шеробод туман Кенгашининг тегишли қарорига асосан Халқ депутатлари туман Кенгашининг 3-Қарабоғ сайлов округидан бўшаб қолган депутатлик ўринга янги депутатлик сайловлари бўлиб ўтмоқда. Сайловларни ташкил этиш жараёни Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси талабларига асосан амалга оширилмоқда.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2023