Шеробод тумани ҳокимлиги
Шеробод тумани ҳокими Зайнобиддин Халиловнинг дастлабки сайёр қабули “Ғамбур” маҳалласидан бошланди

Хусусан, маҳалла раиси томонидан ёш тадбиркорларга маҳаллага яқин ҳудуддан жой ажратилса, йўлга қўйиладиган ишлаб чиқариш фаолияти ортидан маҳалланинг кўплаб ишсиз фуқароларининг бандлиги таъминланиши билдирилди. Туман раҳбари таклифни қўллаб-қувватлади ва қонун доирасида ишбилармонларга қулай шароит яратилишини таъкидлади. Узоқ йиллар халқимиз фарзандларига таълим-тарбия бериб, бугунги кунда нафақада бўлган Норбой Бердиёровнинг мурожаати эса ҳудуддаги 5-умумтаълим мактаби чегара ҳудудига панжара ёки девор тортиш масаласида бўлди. Ушбу мурожаат манзилнинг ўзида ижобий ечим топди. Мактабнинг чегара ҳудудига девор тортиш учун маблағ ажратилгани ва тез кунда ишлар бошлаб юборилиши билдирилди. Қабулда 18 ёшли “Темир дафтар”га киритилган оила фарзанди Маржона Исмоилова ҳам қатнашди. Онасидан эрта айрилган қизалоқ оилавий аҳволи оғирлиги ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази қошида ташкил этилган Шеробод касб-ҳунарга ўқитиш марказида тикувчилик йўналишида 3 ойлик бепул курсни тамомлаганини билдириб, туман ҳокимидан ўз фаолиятини бошлаш учун тикув машинаси олишда амалий ёрдам сўради. Маржонанинг мурожаати ижобий ҳал этилиб, 1 ой муддат ичида қизга субсидия асосида ёки "Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳисобидан тикув машинаси ажратилиши белгиланди. Туман ҳокими З.Халиловнинг бу каби сайёр қабуллари ҳудудларда давом эттирилади.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
29 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси